Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.06.2020
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2001 ЙИЛ 24 ОКТЯБРДАГИ 421-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантириш ҳамда маълумотлар узатиш ва шахсий радиочақирув тармоқлари бўйича хизматлар кўрсатишни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига иловада:
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Шахсий чақирув (пейжинг, радиотелефон, транкли) тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш ‎ 135‎
Лойиҳалаш‎ 10‎
Қуриш‎ 20‎
Фойдаланиш‎ 30‎
Хизматлар кўрсатиш‎ 80‎
Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш (лицензия амал қилишининг барча даврига) ‎ 200‎
Лойиҳалаш‎ 10‎
Қуриш‎ 20‎
Фойдаланиш‎ 30‎
Хизматлар кўрсатиш:‎
операторлар ва провайдерлар томонидан‎ 150‎
умумий фойдаланиш пунктлари томонидан‎ 10»;‎
изоҳдаги «карраланган» сўзидан кейин «(маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишдан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори 9-бандининг олтинчи хатбоши ҳамда қарорга 8-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 16 ноябрь,
453-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 158-модда)