Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Давлат бошлиқлари учрашувининг Астана шаҳрида имзоланган 2004 йил 28 майдаги Протоколини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, автомобилларда ташувлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Божхона ишларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.