Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини янада ошириш ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига жавоб берадиган юқори малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг бошланғич босқичида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари тармоғининг икки босқичли тизими ташкил этилди.
Мазкур дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи вазифаларидан келиб чиқиб ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришни назарда тутади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ҳамда муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириш йўли билан республика иқтисодиёти тармоқлари учун кадрларни ўқитиш ва уларни тайёрлаш сифатини оширишга кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Прогноз ҳисоб-китобларга кўра янги ва қайта таъмирланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишга туширилиши давомида педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ эҳтиёж 2010 йилда 167 минг кишидан кўпроқни ташкил этади (1-жадвал*).
2010 йилгача ташкил этиладиган 178 академик лицейнинг педагог кадрларга эҳтиёжи 8,4 минг кишини ташкил этади, 1689 касб-ҳунар коллежи учун зарур бўлган ўқитувчилар сони эса 158,8 минг кишигача ўсади (2, 3 ва 4-жадваллар)*.
Эҳтиёжни қоплаш учун келгусида 2010 йилгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш ҳажмларини ҳар йили ошириб бориш кутилади. Ҳисоб-китоблар бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш учун 10 йил ичида 101,2 минг мутахассис тайёрланиши керак, яъни олий таълим муассасаларида педагог ва муҳандис-педагог йўналишлари бўйича абитуриентлар қабул қилиш ҳар йили 9-10 минг кишигача етказилади (5-жадвал)*.
Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунар билим юртларидан бўшаб қоладиган 77 мингдан кўпроқ ўқитувчи академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига жалб этилади. Олий таълим муассасалари ўқитувчиларини педагогик фаолиятга, айниқса академик лицейларга жалб этиш давом эттирилади. Ҳар йили 16 мингдан 56 минггача ўқитувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қамраб олинади (6 ва 7-жадваллар)*.
2001—2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган баланси 8-жадвалда* берилган.
амалдаги қонун ҳужжатлари шартларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 39-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 390-модда)