Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2019
Ҳужжат 01.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2959]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 158, 2018-85-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3107, 28.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 ноябрдаги 89, 2016-36-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2845, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 557-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 декабрь,
187-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 декабрь,
2017-74-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сон қарорига
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи

Энг кам чакана нарх

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

6500

7800

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

22000

26400

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

16000

19200

* Пиводан ташқари
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2959/0482-сон)