|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.06.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 14 НОЯБРДАГИ 551-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 ноябрдаги 551-сон қарори 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
темир йўллардан техник фойдаланиш ва юк ҳамда йўловчилар ташиш шартлари бўйича норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 июнь,
268-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 80-модда)