Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.03.2003
 LexUZ шарҳи
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда ижро ишини янада такомиллаштириш ва суд ижрочилари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ижро ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда матнда «Жамғарма» деб юритилади) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментида (кейинги ўринларда матнда «Департамент» деб юритилади) ташкил этилган ва суд ижрочиларини қўшимча равишда маблағ билан таъминлашга ҳамда улар фаолиятининг моддий-техник таъминотини яхшилашга мўлжалланган.