Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 апрелда 102-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2016 йил 27 апрелдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2016 йил 25 апрелдаги 01-39/8.02-478-сонли Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси парвозларини қидириш ва авария-қутқариш таъминоти бўйича қўлланмани (рўйхат рақами 102, 1994 йил 28 сентябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси парвозларини қидириш ва авария-қутқариш таъминоти бўйича қўлланма (рўйхат рақами 102, 1994 йил 28 сентябрь) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу буйруқнинг «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 апрель,
101-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 186-модда)