|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.09.2019
|
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
Қарори
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2604-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 429-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2604-3, 25.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан аккредитация қилинган ташкилотларга (бундан буён матнда таъмирлаш ташкилотлари деб юритилади)» деган сўзлар «таъмирлаш ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори А. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 март,
к-3-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Л. АКБАРХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 март,
к-3-сон
Келишилган:
«Ўзбекнефтгаз» МХК раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2015 йил 9 март
«Ўзтрансгаз» АК Бошқарув раиси Ш. МАХМУДОВ
2015 йил 9 март
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2015 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 141-модда)