Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 11 октябрда тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 991−II-сонли қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги 991−II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.