Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги Фармонида ва Ҳукуматнинг кейинги қарорларида белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотлар устуворликларига мувофиқ амалга ошириб борилди. Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг хўжалик мустақилликларини кенгайтириш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилди.