Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида конституциявий нормаларга мувофиқ боланинг оилада тарбияланиши оила қонунчилигининг устувор тамойилларидан бири сифатида тан олинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Оила кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) мувофиқ вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик функцияларининг амалга оширилиши туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига юклатилганлигини инобатга олиб, фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти айнан шу органнинг зиммасига юклатилишини назарда тутиш лозим.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
7. Қонун билан ҳимояланган фарзандликка олишнинг сир сақланишини таъминлаш (Оила кодекси 153-моддаси) мақсадида судларнинг эътибори мазкур тоифадаги ишлар, шу жумладан фарзандликка олишни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар ҳам, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига ва бу масала ишни судда кўришга тайинлаш ҳақидаги ажрим билан ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар уларга маълум бўлган фарзандликка олиш билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашлари зарурлиги, шунингдек фарзандликка олиш сирини фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилишлари лозим. Бу ҳаракатлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва мазкур шахслар томонидан имзо билан тасдиқланади. Фуқаролик иши ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тўғрисида суд мажлиси баённомасида ва ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
8. Оила кодексининг 167-моддасига мувофиқ фарзандликка олинган боланинг туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланиши сабабли боланинг мулкий ҳуқуқларини (ҳадя, мерос тариқасида ёки хусусийлаштириш натижасида вужудга келган мулкий ҳуқуқлар ва ҳ.к.) ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблар фарзандликка олиш ҳақидаги ариза билан биргаликда кўрилиши мумкин эмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
9. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 159-моддасига мувофиқ болани фарзандликка олиш учун бола ота-онасининг розилиги талаб этилади. Ота-она боланинг муайян бир шахс (шахслар) томонидан фарзандликка олинишига розилик билдирилиши ёки фарзандликка олувчиларни танлаш ихтиёрини васийлик ва ҳомийлик органига ҳавола қилишлари мумкин.
Оила кодексининг 72-моддасига кўра вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил амалга оширишга ҳақли эканликларини инобатга олган ҳолда ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда уларнинг розилигидан ташқари ота-она қонуний вакилларининг, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг ҳам розилиги талаб этилади, Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фарзандликка олиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар ота-она ўз розилигини қайтариб олишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, розилик Оила кодекси 159-моддасининг 3-қисмида белгиланган тартибда тасдиқланган аризада баён этилган бўлса, уларнинг болани фарзандликка олинишига розилигини қайта аниқлаш талаб этилмайди. Шу билан биргаликда, суд ишни кўриш вақтида ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олган-олмаганлигини аниқламоғи лозим.
10. Ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида суд фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига фарзандликка олиш асосли эканлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида судга хулоса тақдим этиш юклатилиши сабабли, судлар ота-онанинг бола фарзандликка олинишига розилиги бундай хулоса учун зарур ҳужжатлардан бири эканлигига ва низом талабларига мувофиқ ариза нотариал тасдиқланган бўлиши лозимлигини инобатга олишлари талаб қилинади.
Оила кодексининг 158-моддасига асосан васийлик ёки ҳомийликдаги болани фарзандликка олиш, агар унинг ота-онасидан розилик талаб қилинмайдиган бўлса, васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.
Шу билан биргаликда судлар Оила кодексининг 160-моддасида белгиланган ҳоллардагина фарзандликка олишга ота-онанинг розилигисиз йўл қўйилишини инобатга олишлари лозим.
11. Тушунтирилсинки, Оила кодекси 157-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, бунга хотин (эр)нинг розилиги талаб этилади. Бундай розилик эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган ва эр(хотин)нинг турар жойи номаълум бўлган ҳоллардагина талаб қилинмайди.
12. Оила кодексининг 155-моддаси талабига мувофиқ ўн ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб этилади ва бундай розилик берилганлиги васийлик ва ҳомийлик органи ёки ишни кўриш вақтида суд томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда, суд болага фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари (қариндошлари билан кўришиш, мулкий ва бошқа низолар), унинг фамилияси, исми ва ота исми туғилиш тўғрисидаги ёзувларнинг ўзгариши тушунарли ҳолда баён қилинган бўлиши лозимлигига эътибор қаратиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
15. Оила кодекси 151-моддасининг 1-қисмига мувофиқ фарзандликка олишга фақат вояга етмаган боланинг манфаатларинигина кўзлаб йўл қўйилишидан келиб чиққан ҳолда судлар, турар жойидан қатъи назар, фарзандликка олинувчининг қариндошлари, фарзандликка олинувчи бола оиласида яшаётган шахс, ака-ука, опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар, ўгай ота ва ўгай она, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар фарзандликка олишда устун ҳуқуққа эга эканликларини инобатга олишлари лозим.
16. Назарда тутмоқ лозимки, Низом талабларига мувофиқ фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органи болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади ва далолатнома бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга ариза берувчиларни фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий Регламентига мувофиқ хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) иштирокчилари бўлган давлат фуқароларининг ҳужжатлари легаллаштирилиши талаб этилмаслиги, балки ваколатли давлат органлари ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлиги ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланиши кифоя қилишини инобатга олиш лозим.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Назарда тутмоқ лозимки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда ҳам Оила Кодекси 151—167-моддаларининг талабларига риоя қилиниши лозим.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
20. Оила кодексининг 238-моддасига мувофиқ суд чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларининг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тушунтирилсинки, суд тартибида фойдасига ота-онасидан алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда, Оила кодекси 147-моддасининг 2-қисмига асосан уларнинг алимент тўлаш мажбуриятлари тугатилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Шу билан биргаликда, фарзандликка олинаётган боланинг вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолинган ҳолларда (Оила кодекси 165-моддасининг 3-қисми) ота-онанинг алимент тўлаш мажбуриятлари тугатилмайди. Бундай ҳолларда алимент миқдорини ўзгартириш, уни тўлашдан озод қилиш масалалари манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан даъво иш юритиши тартибида ҳал этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
25. Ота-онанинг мажбуриятларидан фарқли равишда фарзандликка олувчиларнинг болага нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари фарзандликка олувчиларда ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятлари насл-насаби туфайли эмас, балки фарзандликка олганликлари муносабати билан вужудга келишини инобатга олган ҳолда судлар Оила кодексининг 169-моддасида назарда тутилган асослар уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун эмас, балки фарзандликка олишни бекор қилишга асос бўлишини инобатга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
31. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ Оила кодекси фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш асосларини назарда тутмайди.
Шу билан биргаликда судлар, ФК 4-моддасининг 1-қисмига кўра фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилишини назарда тутмоқлари лозим.
32. Суд томонидан фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш Оила кодексининг Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги қонуни билан кучини йўқотган 168-моддасида кўрсатилган ҳолларда ва фақат шу вақтга қадар фарзандликка олинганларга нисбатан: фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса; фарзандликка олиш сохта бўлса; вояга етган шахс фарзандликка олинган бўлса; фарзандликка олувчи шахс Оила кодексининг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқарида қайд этилган ҳолларда, суд Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборади.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 32-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
35. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарорининг 23—25-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.