Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.12.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сони «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва Саноатда, газ таъминоти ҳамда кон назорати соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги ПФ-4256-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 510-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ–2535-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.