Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.02.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 2-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд амалиётида божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабанда учун жавобгарликка оид қонунчиликни қўллашда масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 5-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Божхона чегарасига қонунда эркин божхона зоналари ва эркин омборлар тегралари (периметрлари) ҳам киритилган.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда – БК) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисобланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда — ЖК) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22721-моддаси, 22722- моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 182-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товар ёки бошқа қимматликларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъий назар, келиб чиқади. Бунда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» ва «г» бандлари бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина келиб чиқади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
транспорт воситаси (БК 13-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно);
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
маданий бойликлар – моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари («Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси);
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ёки бошқа қимматликлар (бундан буён матнда — товарлар) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 18-19-моддалари). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Тушунтирилсинки, божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни кўздан кечириш ва божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги аниқлангунга қадар божхона декларациясида йўл қўйилган хатоларнинг декларант томонидан мустақил тузатилиши (БК 265-266-моддалари) маъмурий ва жиноий жавобгарликни истисно этади.
(9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти божхона органлари томонидан тегишли ҳужжатлар рўйхатга олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади (БК 264-моддаси).
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар амалда мавжуд бўлмаган (эркин муомалага чиқарилган, сотиб юборилган ва ҳ. к.) ҳолларда, уларнинг қиймати сифатида божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикасининг БК 44-бобига мувофиқ аниқланган божхона қиймати тан олинади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
12. Агар шахс божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан бир қаторда қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс ҳаракатлари ЖК 182-моддаси билан квалификация қилинади ва қўшимча равишда 228-моддаси билан квалификация қилишни талаб қилмайди.
13. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят божхона чегарасини бузиб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда бузиб ўтиш деганда, жумладан, божхона постига ҳужум қилиш, божхона органларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), божхона хизмати техник воситаларига шикаст етказиш ёки уларни ишдан чиқариш ва ҳ. к. йўли билан божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97 ёки 104-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109, 173 ва 219-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда, ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари квалификация қилинади.
15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган мансабдор шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона идентификациялаши, товарлар ҳисобини юритиш) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар жумласига, шунингдек, божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 50-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказиш учун фойдаланган мансабдор шахслар ҳам киради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 19211, 205-моддалари) ёхуд ҳокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказишда ўз хизмат лавозимидан фойдаланган мансабдор шахснинг (жиноят ташкилотчиси, далолатчиси, ёрдамчисининг) ҳаракатлари ЖК 28-моддаси ва ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади (уюшган гуруҳ аъзоларининг ҳаракатлари бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари билан белгиланган.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек, гиёҳвандлик воситалари уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар, радиоактив материалларни (бундан буён матнда — контрабанда ашёлари) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят — контрабанда таркибини ташкил этади.
(17-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда)
Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда предметларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларда назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.
Агар шахс контрабанда жиноятини содир этиш билан бир қаторда контрабанда ашёларининг ноқонуний муомаласи билан бошқа жиноятларни (ЖК 247, 248, 273-моддалари ва ҳ.к.ларни) содир этса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.
171. Диний материаллар божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтилган ҳар бир ҳолатда шахснинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиш учун уларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапараслик ғоялари тарғиботи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги масаласини аниқлаш мақсадида суд-диншунослик экспертизаси тайинланиши лозим. Агар экспертиза натижаларига кўра диний мазмундаги материалларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапараслик ғоялари тарғиботи мавжудлиги аниқланса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 246-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан киритилган)
18. ЖПК 211-моддасига мувофиқ ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан транспорт воситалари тўғрисидаги масалани ҳал этиши шарт.
Мазкур масалани кўриб чиқиш чоғида судлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги «Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.
181. Шуни назарда тутиш лозимки, божхона чегараси орқали товар ёки бошқа қимматликларни ноқонуний олиб ўтишда (ЖК 182-моддаси) фойдаланилган транспорт воситалари (контейнерлар) фақат товар ва бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган ҳолдагина жиноят қуроли деб топилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан киритилган)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
21. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2-сонли ва 1998 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида»ги 30-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.