Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2. 3-қўшимча битим доирасида объектларни металл панжаралар билан тўсиш, темир йўл линияси бўйлаб миноралар ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича бажариладиган ишлар ҳажмига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хайратон — Мозори Шариф» ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарорининг 4 — 8-бандлари татбиқ этилсин.