Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатини қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2012 йил 1 январдан бошлаб уларнинг педагогик юкламаси 10 фоизга кўпайтирилиши билан бир вақтда ўртача 20 фоизга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.