|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.01.2013
|
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҚУВВАТИ 50 КВТГАЧА БЎЛГАН ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИНГ 8-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2220-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2411, 15.01.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 327-модда) ва 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 7 апрелдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2220, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «32» рақами «491» рақамига алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК ҳамда «Қишлоқэнерголойиҳа» ОАЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 февраль,
2-сон
Келишилди:
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2012 йил 14 февраль
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси в. б. У. ТУРДИЕВ
2012 йил 14 февраль
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси Б. ТЕШАБОЕВ
2012 йил 14 февраль
«Қишлоқэнерголойиҳа» ОАЖ директори З. АБДУЖАББОРОВ
2012 йил 14 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 128-модда)