Ҳужжат 28.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9-банднинг иккинчи хатбошига «бюджетга ўтказиладиган маблағлардан» сўзларидан кейин «ягона солиқ тўлови тўлашга ўтилганда – ягона солиқ тўловидан» сўзлари қўшилсин;
14-банддаги «ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда» сўзлари «ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида 369 ва 532 қаторларнинг «Кичик корхоналар» устунидаги «21 — 50» рақамлари «21 — 100» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-банддаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин*:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банднинг тўртинчи хатбошига «Ўзагромашсервис» уюшмаси» сўзларидан кейин «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК» сўзлари қўшилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкилотларига ва пахта тозалаш корхоналарига, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Агротехсервис» масъулияти чекланган жамият, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси, «Ўзмашлизинг» шўъба корхонаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади»;
6-банддаги «25» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.