|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.01.2018
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР ШАКЛЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 6 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2054-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 январдаги 1-мҳ-сонли «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2960, 05.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 15 декабрдаги 280-мҳ-сон «Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2054, 2009 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 547-модда) муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 113-модда) асосан буюраман:».
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 октябрь,
233-мҳ-сон
Келишилган:
Адвокатлар палатаси раиси ўринбосари в. б Р. АХМЕДОВ
2011 йил 6 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 442-модда)