Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.02.2003
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«УМУМИЙ ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 437-II-сонли ««Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган дақиқадан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 25 августдаги 164 (415)-сонида эълон қилинган.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси «а» банди Ўзбекистон Республикасида ушбу Қонун қабул қилингунга қадар муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларга ҳам тааллуқли бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси шу йилнинг 15 сентябрига қадар «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташи тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддат ичида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрик тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
644а-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 402-модда)