Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2017
Ҳужжат 01.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда кичик корхоналар ва тадбиркорларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини янада соддалаштириш, кичик бизнесни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак».
а) биринчи хатбошидаги «7 иш кунида» сўзлари «1 ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) тўртинчи хатбошидаги «матнининг» сўзидан кейин «ваколатли шахс томонидан имзоланган ва» сўзлари қўшилсин;
тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 74-банднинг биринчи хатбошидаги «ёки юридик шахсни» сўзлари чиқариб ташлансин.