Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.02.2017
Ҳужжат 05.03.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2200]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2017 йил 24 январдаги 2017-4, 7-сонли «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2200-7, 03.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
2011-5-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 февраль,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарорига
ИЛОВА
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. 2011 йилнинг 1 январидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олинган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби жорий этилади.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) белгиланган тартибда аниқланади.
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларига Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) билан белгиланган ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.
2. Ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда тўловлар деб юритилади) қўшимча ҳисоблашлари шарт.
3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чакана савдо ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;
умумий овқатланиш ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган юридик шахслар;
қурилиш ташкилотлари — ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қурилиш пудрати шартларида (қурилиш) тураржой ва фуқаро қурилиши объектларида қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар;
ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно;
тўловларнинг умумий ставкаси — ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш
4. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун база бўлиб бутун ташкилот бўйича умумий Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёри билан ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ўртасидаги фарқ ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:
ҚБ = МҲТФэнг кам – МҲТФҳақиқат, бу ерда:
ҚБ — тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
МҲТФэнг кам — Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобот чораги учун аниқланган солиқ тўловчининг Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
МҲТФҳақиқат — ҳисобот чораги учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрига тенг ёки ундан ортиқ бўлса тўловлар қўшимча ҳисобланмайди.
6. Ходимлар сонининг энг кам меъёрига риоя қилинмаганда солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёридан ортиқ бўлган ҳолда ҳам қўшимча тўловлар ҳисобланмайди.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо зали майдони 60 квадрат метр бўлган мини-маркетда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 4 кишини ташкил қилади.
Бутун ташкилот бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрини ҳисоблаш учун ходимларнинг умумий сони, директор (экспедитор вазифасини ҳам ўзи бажарувчи) ва бухгалтерни қўшиб ҳисоблаганда 6 кишини ташкил қилади.
Чакана савдо ташкилотлари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўртача разряди 3 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 3-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 2,998 га тенг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори 49 735 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур мини-маркет бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin= КХС х Тк х ИҲЭКМ) чорак учун ҳисобланганда 2 683 900 сўмни ташкил қилади ((6 х 2,998 х 49 735) + (6 х 2,998 х 49 735) + (6 х 2,998 х 49 735)).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Амалда ташкилотда 5 киши ишлайди. Бунда ушбу ходимларнинг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобот чораги учун 3 426 000 сўмни ташкил қилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотдаги ходимларнинг ҳақиқатдаги сони ходимлар сонининг белгиланган меъёридан кам бўлишига қарамасдан тўловлар қўшимча ҳисобланмайди, чунки ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетган.
7. Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот чораги учун ягона ижтимоий тўловни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш ташкилотлари асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан келиб чиқиб, асосий ходимлар, маъмурий, техник, ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий бўлмаган фаолият тури билан банд бўлган ходимлар сонини қўшиш йўли билан Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 9-иловаларида белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.
Мисол учун, асосий фаолият тури чакана савдо бўлган ташкилот сартарошлик хизматларини кўрсатади. Бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрини ҳисоблашда чакана савдо бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри — 5 киши, маъмурий ходимлар — 2 киши ва сартарошхонада фаолият юритувчи ходимлар — 3 киши қўшилади.
Шундай қилиб, мазкур ташкилот бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан (10 кишидан) келиб чиқилиб, чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти (2,998) қўлланилган ҳолда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Агар чакана савдо ташкилотлари бир нечта турғун савдо шохобчаларига, умумий овқатланиш ташкилотлари эса бир нечта умумий овқатланишни ташкил қилиш жойларига эга бўлса, ходимлар сонининг энг кам меъёри чакана савдо ташкилотлари учун ҳар бир турғун савдо шохобчаси бўйича, умумий овқатланиш ташкилотлари учун умумий овқатланишни ташкил қилиш жойлари бўйича алоҳида аниқланади.
10. Агар қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида бир нечта объектда қурилиш ишларини амалга оширса, тўловлар қўшимча ҳисобланадиган базани ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобот даврида амалга оширилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми олинади. Бунда фақат ўз кучи билан амалга оширилган ишлар ҳажми ҳисобга олинади (қурилиш субпудрат шартномасига кўра шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ субпудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар ҳажми чегирилган ҳолдаги умумий ишлар ҳажми).
11. Ҳисобот чораги учун қўшимча ҳисобланган тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҚҲ = ҚБ х УС / 100, бу ерда:
ҚҲ — қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси;
ҚБ — мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланган тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
УС — тўловларнинг умумий ставкаси.
12. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар (2011 йилда — 1 апрелгача), янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тегишинча мазкур Низомнинг ва 1б-иловаларига мувофиқ шаклда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни (кейинги ўринларда ахборот деб юритилади) тақдим этадилар.
Календарь йил давомида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Календарь йили давомида аввал тақдим этилган ахборотнинг ўзгариши кутилганда, чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари аниқлаштирилган кўрсаткичлар қўлланилиши кутилаётган муддатлар кўрсатилган ҳолда аниқлаштирилган ахборотни тақдим этадилар. Бунда ходимлар сони энг кам меъёрлари аниқлаштирилган ахборот киритилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қўлланилади.
Кўрсаткичларни (столлар сони, савдо зали майдони, ташкилотнинг иш режими, умумий овқатланиш турини) камайтириб кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари жорий йилнинг бошидан бошлаб (ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса — Ахборотни ёки Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш санасидан бошлаб) камайтириб кўрсатиш аниқланган санагача Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини, қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳисоблайдилар.
13. Солиқ тўловчилар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, тўртинчи чорак якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатларида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига асосий фаолият турига боғлиқ равишда мазкур Низомнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ ортиб борувчи якунисиз Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тўлаш Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
15. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси ягона ҳисоб рақамга ўтказилиб, ушбу маблағлар бюджет ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида мазкур Низомнинг 5-иловасида белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда чегирилади, мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини аниқлашга доир шартли мисоллар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган.
III. Якуний қоидалар
18. Давлат солиқ хизмати органлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш устидан назоратни амалга оширадилар.
19. Мазкур Низомда назарда тутилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб тўловларни қўшимча ҳисоблашни амалга оширадилар.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
‎Ҳужжат тури‎

/‎


‎‎Ҳужжат тури: 1 — ахборот, 2 — аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)
‎‎


‎___________ йил учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги

АХБОРОТ
‎(чакана савдо ташкилотлари учун)

________________________________________________________‎га тақдим этилади‎

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


‎Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
‎2. Манзил ______________________________________________________________
‎‎
‎‎3. СТИР‎
‎4. Телефон: код‎‎‎

‎рақам

Тақдим этилган аниқлаштиришлар санадан қўлланилади

‎Кўрсаткич номи

‎Сатр

Кўрсаткич қиймати

‎1-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, м2

010

‎‎Стационар савдо залининг ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда)

020‎‎

2-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, м2

030‎‎

‎Стационар савдо залининг ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда )

040‎‎

…‎‎

050‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1б-ИЛОВА
‎Ҳужжат тури‎

/‎


‎‎Ҳужжат тури: 1 — ахборот, 2 — аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)
‎‎


‎___________ йил учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги

АХБОРОТ
‎(чакана савдо ташкилотлари учун)

________________________________________________________‎га тақдим этилади‎

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


‎Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
‎2. Манзил ______________________________________________________________
‎‎
‎‎3. СТИР‎
‎4. Телефон: код‎‎‎

‎рақам

Тақдим этилган аниқлаштиришлар санадан қўлланилади

‎Кўрсаткич номи

‎Сатр

Кўрсаткич қиймати

Умумий овқатланиш ташкилотлари бўйича

Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури

010

«_________________________»

4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столларнинг эълон қилинган сони, дона

020‎‎

Ҳафталик иш режими (Ҳафтасига жами соатларда )

030‎‎

Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури

040‎‎

«_________________________»
…‎‎

050‎

Эслатма: агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, «020» сатр қиймати барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, «020» сатрда 15 (6*10/4) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

________ чорак учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ
‎(асосий фаолият тури — чакана савдо)

________________________________________________________‎га тақдим этилади‎

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


‎Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
‎2. Манзил ______________________________________________________________
‎‎
‎‎3. СТИР‎
‎4. Телефон: код‎‎‎

‎рақам

‎Кўрсаткич номи

‎Сатр

Кўрсаткич

1 ой‎

2 ой‎

3 ой‎‎

чорак

1

2

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010..–сатр.)

010‎

х‎

1-сонли стационар савдо залининг майдони, м2

0101‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01011‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎‎

2-сонли стационар савдо залининг майдони, м2

0102

х‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри‎

01021‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎

…‎

010..‎

‎‎

х‎

010..‎

‎‎

х‎

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020‎

‎‎ ‎‎

х‎

Ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

030‎

‎‎
Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти ‎

040‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

050‎

‎‎

х‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)‎

060‎

‎‎
Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм‎

070‎

х‎

х‎

х‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (050-сатр – 060-сатр)

080*

х‎

х‎

х‎‎

‎‎
Умумий ставка, %‎

090‎

х‎

х‎

х‎‎

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

100‎

х‎

х‎‎

х‎

* Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетганда 6-устуннинг «080» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

________ чорак учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ
‎(асосий фаолият тури — умумий овқатланиш)

________________________________________________________‎га тақдим этилади‎

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


‎Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
‎2. Манзил ______________________________________________________________
‎‎
‎‎3. СТИР‎
‎4. Телефон: код‎‎‎

‎рақам

‎Кўрсаткич номи

‎Сатр

Кўрсаткич

1 ой‎

2 ой‎

3 ой‎‎

чорак

1

2

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010..– сатр)

010‎

х‎

1-сонли умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0101‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01011‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎‎

2-сонли умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0102

х‎

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01021‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎

…‎

010..‎

‎‎

х‎

010..‎

‎‎

х‎

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020‎

‎‎ ‎‎

х‎

Ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрлари, жами (010-сатр + 020-сатр)

030‎

‎‎
Ягона тариф сеткаси бўйича ишлар ўртача разряди тариф коэффициенти

040‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

х‎

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

050‎

‎‎

х‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

060‎

‎‎
Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

070‎

х‎

х‎

х‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (050-сатр – 060-сатр)

080*‎

х‎

х‎

х‎‎

‎‎
Умумий ставка, %,

090‎

х‎

х‎

х‎‎

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

100‎

х‎

х‎‎

х‎

* Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетганда 6-устуннинг «080» сатрида «0» қиймати кўрсатилади
Эслатма: агар юридик шахс бир нечта турдаги умумий овқатланиш жойларига (ресторан, кафе ва ҳ. к.) эга бўлса, у ҳолда ҳар бир умумий овқатланиш тури бўйича алоҳида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисоб-китоб тақдим этилади. Бунда маъмурий ходимлар ва бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг энг катта разрядидан, техник ходимлар учун — умумий овқатланишнинг мазкур турлари учун белгиланган ишларнинг энг кам разрядидан келиб чиқилган ҳолда ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

________ чорак учун

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ
‎(асосий фаолият — тури қурилиш)

________________________________________________________‎га тақдим этилади‎

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


‎Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар

1. Юридик шахснинг тўлиқ номи ___________________________________________
‎2.______________________________________________________________________
‎‎
‎‎3. СТИР‎
‎4. Телефон: код‎‎‎

‎рақам

‎Кўрсаткич номи

‎Сатр

Кўрсаткич

Асосий ходимлар (қурувчи-ишчилар) сонининг энг кам меъёри

010

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020‎‎

Ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

030‎‎

Асосий фаолият тури бўйича ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

040‎‎

Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти

050‎

Тармоқ коэффициенти‎

060‎

Энг кам иш ҳақи миқдори (чоракнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ойлари учун энг кам иш ҳақи миқдорларининг йиғиндиси), сўм ‎

070‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 050-сатр х 060-сатр х 070-сатр)‎

080‎

Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм‎

090‎

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (080-сатр – 090-сатр)‎

100‎

Тўловларнинг умумий ставкаси, %‎

110‎

Тўланиши лозим, сўм (100-сатр х 110-сатр / 100) ‎

120‎

* Ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетганда «100» сатрда «0» қиймати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини бюджет ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш
НОРМАТИВЛАРИ
№‎ Кўрсаткич номи Умумий тушумларга нисбатан фоизларда
1.‎ Давлат бюджети‎ 25,3‎
2.‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси‎ 74,7‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини аниқлашга доир
шартли мисоллар
1-мисол. Мини-маркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Кейинги таҳрирга қаранг.
савдо залининг майдони — 120 кв. м;
иш вақти режими — ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони — 1.
Мини-маркетда иш вақти режими (ҳафтасига 84 соат) ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетганини ҳисобга олиб, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади = 84/72 = 1,17.
Шундай қилиб, мазкур мини-маркет бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 7 х 1,17 = 8 ходимни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун мини-маркет бўйича барча ходимларнинг умумий сони, 1 та директорни (экспедитор ва бухгалтер вазифаларини ҳам ўзи бажарувчи) ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 8 + 1 = 9 ходимни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мини-маркет учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 3 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 3-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,998 га тенг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 49 735 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мини-маркет бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 9 х 2,998 х 49 735 = ойига 1 341 950 сўмни ташкил қилади. Чорак учун Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри суммаси 4 025 850 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 2 818 095 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 4 025 850 – 2 818 095 = 1 207 755 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 1 207 755 * 39,5% = 477 063 сўм (2011 йил ҳолатига: ягона ижтимоий тўлов — 25%, фуқароларнинг суғурта бадаллари — 4,5% ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси — 10%)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-мисол. Кафе бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатиладиган столлар сони — 15;
иш вақти режими — ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони — 1;
техник ходимлар сони — 1.
Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 та бўлган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг қуйидаги энг кам меъёрлари белгиланган:
1 та столга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган официантлар сони‎ Ошпаз Тарқатишда хизмат қиладиган ходимлар Ошхона ходими
0,3 3 —‎ 2
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур кафенинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганини ҳисобга олиб, ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.
Шундай қилиб, мазкур кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,3 х 15 + 3 + 2 = 10 ходимни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун кафе бўйича барча ходимларнинг умумий сони, жумладан 10 та асосий ходим, 1 та директор ва 1 та фаррошни ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 10 + 1 + 1 = 12 ходимни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кафе учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 4 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 3,297 га тенг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 49 735 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мазкур кафе бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 12 х 3,297 х 49 375 = ойига 1 967 715 сўмни ташкил қилади. Чорак учун Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри суммаси 5 903 145 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 4 722 516 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 5 903 145 – 4 722 516 = 1 180 629 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 1 180 629 * 39,5% = 466 348 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-мисол. Бир қаватли уч хонали тураржой биносини қўшимча иморатлар билан бирга намунавий қуриш:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ мазкур тураржойнинг қурилиши учун қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 4 799,6 киши/соатни ташкил қилади;
қурилишнинг меъёрий муддати — 3 ой;
олти кунлик иш ҳафтасида бир ходимга ҳисобланган ўртача ойлик иш вақти фонди — 163,1 соатни ташкил қилади.
Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК/ БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг ойлик ўртача сонининг энг кам меъёри (ХСнорм) = 4 799,6 / 3 / 163,1 = 9,8 ходимни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш ишларининг ўртача разряди тариф коэффициенти ягона тариф сеткаси бўйича ишларининг 4-разряди тариф коэффициентига тўғри келади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 3,297 га тенг.
Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (ИҲЭКМ) = 49 735 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт х ИҲЭКМ) қурувчи ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 9,8 х 3,297 х 1,15 х 49 735 = 1 848 013 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шундай қилиб, қурилиш ишларини амалга ошириш меъёрий муддатини ҳисобга олган ҳолда (3 ой) мазкур тураржойни қуришда қурувчи ишчиларнинг Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри чорак учун = 1 848 013 х 3 = 5 544 039 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чорак учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 4 712 433 сўмни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 5 544 039 – 4 712 433 = 831 606 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 831 606* 39,5% = 328 484 сўм.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда; 2012 й., 2-сон, 24-модда, 7-сон, 71-модда; 2013 й., 30-сон, 396-модда; 2014 й., 17-сон, 198-модда; 2015 й., 10-сон, 124-модда; 2016 й., 15-сон, 149-модда)