Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2. «Ўзавтойўл» давлат концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда «Янгиер қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати»нинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 249-сон қарорига 3-илованинг талабларига мувофиқ уни хусусийлаштириш қисми бўйича таклифларни 2003 йил 1 январгача киритсин.