Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда суд амалиётининг бир хиллигини шакллантириш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Иқтисодий судлар товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонунчиликни қўллашлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
3. ФК 448-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
4. Сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат белгиланмаган бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда танлаб олмаслиги маҳсулот етказиб берувчига шартномани бажаришдан бош тортиш ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради (ФК 448-моддасининг иккинчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли қарори таҳририда)
10. Сотиб олувчи томонидан товарларни бир неча бор танлаб олмаслик ФКнинг 455-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади ва маҳсулот етказиб берувчининг шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик учун жавобгарлик чораси қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.