Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.10.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Фирибгарликка оид ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ мулк унинг барча шаклларида дахлсиздир ва унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонун билан таъқиб этилади.
4. Жиноят кодексининг 168-моддаси диспозициясига мувофиқ фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулк эгаси ёки бошқа шахсга маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд мулк эгаси ёки бошқа шахсни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.
12. Фирибгарлик жиноятидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятини (ЖК 170-моддаси) фарқлаш лозим. Сўнгги ҳолда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра, мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтишга лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойийди.
Мулкий хусусиятдаги ғайриқонуний фойда олиш мақсадида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш, мисол учун, шахс томонидан қонунчиликда белгиланган тўловларни тўлашдан озод этувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этишда (ЖК 184-моддасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) ифодаланиши мумкин.
14. Фирибгарлик йўли билан корхона, муассаса, ташкилотлар мулкини талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлик, фақат, талон-торож қилинган мулк суммаси МжТК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган ҳолдагина келиб чиқади (жумладан, квалификация белгилари мавжуд бўлганда ҳам).
(14-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 09-сонли қарори таҳририда).
15. Шуни таъкидлаш жоизки, қонунга кўра, фуқаролар мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож миқдоридан қатъи назар келиб чиқади. Айни пайтда, талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчи (судланувчи)нинг шахсига ва моддий зарар қопланишига оид маълумотларни инобатга олган ҳолда жиноят ишини ЖК 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этишлари шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 09-сонли қарори таҳририда).
17. Айбдорнинг ҳаракатларида кўп ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби квалификация белгиси мавжудлиги тўғрисидаги масала Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ қал этилиши лозим.
18. Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, ҳужжат ким томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилганлигидан келиб чиқиб, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади.
Шахс фирибгарлик мақсадида қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, ўтганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.
20. Фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси тўртинчи бандига кўра, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно. Пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда уларнинг суммаси ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи фойдасига ундирилади.
Фирибгарликнинг ўғриликдан (ЖК 169-моддаси) фарқи шундаки, фирибгарликда айбдор мулкни ўзганинг эгалигидан олиб қўймайди, балки у томонидан янглиштирилган жабрланувчининг ўзи мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришига эришади.
Товламачиликдан (ЖК 165-моддаси) фирибгарлик шу билан фарқланадики, товламачиликда жабрланувчининг эрки синдирилган бўлади ва у қўрқув таъсири остида ҳаракат қилади, фирибгарликда эса алдов натижасида жабрланувчининг эрки янглишади.
Фирибгарлик жиноятидан ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек, қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-моддаси) Қасд йўналиши ва сохталаштириш хусусияти билан фарқланади. Бунда пул белгиси ёки чет эл валютаси пул айланмасига киритиш учун сохталаштирилади. Қимматли қоғозларни қалбакилаштириш билан боғлиқ фирибгарликда эса, (масалан, пул купюрасига бир неча нол рақамларини қўшиб ёзиш, сувенир банкнотларни, банкнот ёки қимматли қоғозларнинг фото-ксеронусхаларини ишлатиш ва ҳ.қ.) қасд муайян шахсни алдаш ва мулкий фойда олишга қаратилган бўлади.
22. Жиноят-процессуал кодексининг 415-моддаси талабларига риоя этган ҳолда суд айбловни ўзгартириши ва судланувчининг ҳаракатларини қонуннинг бошқа моддаси (қисми,банди)га квалификация қилишга, шунингдек, жиноятнинг айрим эпизодларини {судланувчининг айбига киритилган ҳаракатлардан) қонуннинг у бўйича судланувчига айб эълон қилинмаган моддасига квалификация қилишга ҳақли, башарти янги модда диспозицияси оғирроқ жиноят аломатларини назарда тутмаса ва айблов иш бўйича эълон қилинган айбловдан фактик ҳолатлари жиҳатидан жиддий фарқ қилмаса.
Шундан келиб чиқиб, фирибгарлик ўзганинг мулкини талон-торож қилиш шаклларидан бири эканлигини, ўзганинг мулкини фирибгарлик, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун моддалари (моддалари қисмлари) санкциялари айнан бир хиллигини инобатга олиб, суд ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтармасдан айбдорнинг ҳаракатларини ЖПК 415-моддасига риоя этган ҳолда ЖК 167-моддасидан ЖК 168-моддасига ёки аксинча қайта квалификация қилишга ҳақли.