LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 3 апрелдаги 2-сонли, 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)
Юқоридагиларга кўра, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жиноят кодекси 68, 76 ва 79-моддаларига мувофиқ, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Иш амнистия актини қўллаш тартибига хилоф равишда судга юборилган ҳолларда, судья ишни ЖПК 395, 396-моддаларига мувофиқ, ЖПК 385-моддаси талабларини бажариш учун прокурорга қайтариши керак. Жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиб, улардан айримларига нисбатан иш тергов органи томонидан амнистия актига асосан тугатилиши лозим бўлган ҳолларда ҳам суд шундай қарор қабул қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодекси 77-моддасига мувофиқ, агар айблов ҳукми чиқарилган ва унда шахсга нисбатан жазо тайинланган бўлса, шахс судланган ҳисобланади. Бироқ қонунга кўра, шахсга нисбатан жазо тайинланган ҳолларда ҳам, агар суд ЖК 69-71-моддаларига асосан, шунингдек амнистия актини қўллаган ҳолда ҳукмда уни ушбу жазони ўташдан озод қилиш тўғрисида қарор қилган бўлса, шахс судланмаган ҳисобланади.
Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, жиноят қонуни ўзгариши натижасида жиноят ҳисобланмай қолган (ЖК 13-моддаси иккинчи қисми) қилмиш учун судланган шахс ушбу судланганлик учун белгиланган тугалланиш ёки олиб ташланиш муддатлари ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, судланмаган ҳисобланади.
Жиноят кодекси Умумий қисми нормаларига мувофиқ, амнистия акти шахс муқаддам амнистия актига асосан жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган-этилмаганлигидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин, агар:
Жиноят-процессуал кодекси 23-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар текшириш натижалари бўйича шахсга нисбатан ўтмишда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисида маълумот тўплаш имкони бўлмаса, амнистия акти қўлланилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Агар шахс ишни судга қадар юритиш босқичида қандайдир сабабга кўра ариза беришдан (ЖПК 588-моддаси) бош тортса ва бундай ариза билан иш судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан келиб тушгандан сўнг мурожаат этса, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш масаласи суд томонидан ЖПК 84-моддасининг иккинчи қисми, 40510 ёки 421-моддаларига мувофиқ ҳал этилади. Мазкур масала амнистия акти иш айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан судга келиб тушгандан кейин қабул қилинган ҳолларда ҳам шу тариқа ҳал этилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Жиноят-процессуал кодекси 46-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, амнистия актига мувофиқ жиноят ишини тугатиш масаласи ҳал қилинадиган пайтда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг иштироки мажбурий, ЖПК 410-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Шуни назарда тутиш лозимки, ўзига нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилган шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг унга нисбатан амнистия актини қўллаш чоғида иштироки масаласи суд томонидан ЖПК 410-моддаси, 590-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳал этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
19. Шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия акти таъсирига тушувчи жиноят содир этилганлиги факти аниқланган ҳолларда суриштирув, дастлабки тергов органи ёки суд амнистия қилинаётган шахснинг розилиги билан жиноят ишини қўзғатишни рад этади (ЖПК 333-моддаси).
Агар жиноят иши шахсни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи амнистия актига хилоф равишда қўзғатилган бўлса, айблов ҳукми, гарчи унда маҳкумни жазодан озод қилиш назарда тутилган ёки жазо тайинланмаган бўлса-да, бекор қилиниб, иш ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг иккинчи бандига асосан тугатилиши шарт.
Жиноят ишида фуқаровий даъво мавжуд бўлганда суриштирув, тергов органи ёки суд амнистия акти асосида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор, ажримда даъво кўрилмасдан қолдирилганлигини кўрсатади. Айни пайтда, ЖПК 276-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, манфаатдор шахсларга бундай даъвони фуқаролик судида ишларни юритиш тартибида тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
21. Жиноят кодексининг 76-моддаси, ЖПК 463-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари биринчи бандларига асосан суд:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Шартли ҳукм қилинганда амнистия актига асосан жазо муддати қисқартирилиб, сўнгра ЖК 72-моддаси қўлланилади.
Шахсни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласини ҳал этишда судлар Жиноят-ижроия кодексининг ушбу масалани алоҳида жазо турлари бўйича тартибга солувчи нормаларига риоя этишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 77-моддаси, ЖИК 5-моддасига мувофиқ қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахс жазо ўтовчи ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукм қонуний кучга киргунга қадар намоён этган хулқ-атвори уни жазони ўташ тартибини муттасил бузувчи деб топиш масаласи ҳал этилаётган пайтда инобатга олиниши мумкин эмас. Ушбу қоида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаётган вақтда янги жиноят содир этганлиги учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
27. Жиноят ишининг амнистия акти асосида тугатилиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий оқибатларни истисно этиши туфайли алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари (ЖК 96-моддаси) қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Жиноят содир этилгандан сўнг руҳий касалликка йўлиққан ва мажбурий даволанишга юборилган шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи суд томонидан шахс тузалгандан кейин ЖПК 579-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Судларга тушунтирилсинки ЖПК 590-моддасининг тўртинчи қисми талабларига мувофиқ, судланувчига нисбатан амнистия актини қўллаш масаласи ҳал қилинаётган пайтда суд мажлисида прокурор, судланувчи, унинг қонуний вакили ва ҳимоячисининг (ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно) иштироки мажбурийдир.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Апелляция, кассация инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келганда ва бу модда шахсни жиноий жавобгарликдан, жазодан озод этишни ёки жазо қўлланилишини истисно этишни назарда тутувчи амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда, тегишли инстанция суди биринчи инстанция суди қилмишни тўғри квалификация қилганда қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. мм
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шуни эътиборга олиш лозимки, ЖПК 500-моддасида белгиланган бир йиллик муддат амнистия акти қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан асоссиз қўлланилган ҳолларга ҳам тааллуқлидир. Бундай ҳолларда юқори инстанция суди ҳукмни ўзгартиришга-ундан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, ҳукмда амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган ҳолларда фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масалалар суд томонидан ЖПК 40510-моддасининг иккинчи қисми, 211-моддаси 1 — 4, 6-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади,