Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш, шунингдек эксперт хулосасини баҳолаш борасидаги суд амалиётини такомиллаштириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Судлар экспертиза тайинлаш ва ўтказиш масаласини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ФПК, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 19 февралдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли экспертиза муассасаларида суд экспертизаси ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 1994 йил 21 июлдаги 336-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Такрорий, комиссиявий ва комплекс суд-тиббий экспертизаси бўйича иш юритиш қоидалари»га, 2006 йил 19 сентябрда тасдиқланган «Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига одам ДНКси суд-биологик экспертизасини тайинлаш, тадқиқот учун йўлланадиган материалларни тайёрлаш ва расмийлаштириш тўғрисида»ги Йўриқномага, шунингдек бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилишлари лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар ФПК 58-моддасига кўра, экспертиза қуйидаги давлат муассасалари тизимидаги суд экспертиза муассасалари, шунингдек, бошқа органлар томонидан ўтказилишини назарда тутишлари лозим:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судларнинг эътибори ФПК 58-моддасига мувофиқ экспертиза тадқиқотлари қонунда белгиланган тартибда эксперт этиб тайинланган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкинлигига қаратилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судларга тушунтирилсинки, процессуал қонун мазмунига кўра, судья нафақат ишни кўриш жараёнида, балки ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ҳам ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини ҳисобга олиб, иш ҳолатлари ва тақдим этилган далилларга мувофиқ, эксперт хулосаси зарур бўлган барча ҳолларда иш бўйича тегишли экспертиза (тиббий, психиатрия, товаршунослик, бухгалтерия ва бошқа) ўтказишни тайинлаш ҳуқуқига эга (ФПК 204-модданинг 7-банди). Экспертиза тайинлашда ФПК 95 ― 101-моддалари талаби эътиборга олиниши, хусусан, ишда иштирок этувчи шахсларга экспертлар олдига эксперт хулосаси бўйича жавоб берилиши лозим бўлган саволларни қўйиш ҳуқуқи тушунтирилиши керак.
Иш ҳолатлари бўйича шахснинг маълум ҳаракатни содир этиш вақтидаги руҳий ҳолатини аниқлаш лозим бўлган барча ҳолларда суд-психиатрия экспертизаси тайинланиши лозим, масалан, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда битим тузилган вақтда шахс ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги (ФК 121-моддаси), шунингдек процессуал қонунда экспертиза тайинлаш назарда тутилган ҳолларда, хусусан, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги (ФПК 312-моддаси) ва соғлигининг сезиларли даражада яхшиланганлиги ёки соғайганлиги сабабли уни муомалага лаёқатли деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича (ФПК 315-моддаси).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Судларга экспертиза тайинлаш ҳақида суд ажрими чиқаришни тартибга солувчи процессуал қонун (ФПК 95 — 101-моддалари) нормаларига аниқ риоя этиш зарурлиги тушунтирилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектларни эксперт ихтиёрига юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда (уй, катта ҳажмдаги предметлар ва бошқалар) судлар ФПК 239-моддаси талабига мувофиқ, объектларни жойида кўздан кечириш ва текширишни ташкил этишлари керак.
(8-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
11. Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш учун материалларни юборишда судлар Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14–16-бандларидаги тушунтиришларидан ҳам келиб чиқишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судларнинг эътибори экспертиза тайинланаётган ҳамма ҳолатларда тегишли экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда судлар ФПК 135-моддаси талабларига мувофиқ экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласи ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин. Агар экспертиза ўтказиш ҳақидаги илтимосномани ҳар иккала тараф киритса ёки суд ўз ташаббуси билан экспертиза тайинлаган ҳолларда экспертиза ўтказиш ҳақидаги ажримда харажатлар тарафлар ўртасида тенг тақсимланганлигини кўрсатилиши шарт. Қолган ҳолларда, экспертиза ўтказиш харажатлари суд ажримида экспертиза ўтказиш ҳақида илтимоснома киритган тараф зиммасига юклатилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга ФПК 59-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч. ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. ФПК 96-моддасининг иккинчи қисмига кўра, эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бир неча экспертларнинг хулосалари бир-бирига зидлиги деганда экспертлар комиссиясининг хулосаларидаги тафовут (қарама-қаршилик, жиддий фарқ) тушунилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 98-моддасига кўра, эксперт хулосаси етарлича тушунарли бўлмаганда суд экспертни чақириш йўли билан хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга ва бу суд мажлиси баённомасига киритилиб, ўқиб берилади ҳамда эксперт томонидан имзоланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Суднинг чақируви бўйича келиш ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан холис хулоса бериш экспертнинг мажбурияти эканлигидан келиб чиққан ҳолда эксперт зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари тўғрисидаги процессуал қонун талабларига оғишмай риоя қилиш, шунингдек била туриб ёлғон хулоса берганлик, суд узрсиз деб топган сабабга кўра хулоса беришдан бош тортганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-моддалари асосида жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилиши лозимлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, судлар эксперт хулосаси бошқа далиллар қаторида ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаган ҳолда ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган судьяларнинг ички ишончига кўра баҳоланиши лозимлигини назарда тутишлари лозим.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Тарафлар узрсиз сабабларга кўра тадқиқот предметини экспертга топширишдан ёки экспертиза ўтказишда шахсан иштирок этишдан бош тортган ҳолатларда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида» 2020 йил 19 декабрдаги 35-сонли қарорининг 18-бандидаги тушунтиришга асосланишлари лозим.