Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
«ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ НОМИНАЛ БАҲОСИДАН ПАСТ НАРХДА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОР ҲАМДА УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 11 ноябрда 1255-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) Қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2003 йил 16 июлдаги 01/06-6, 79, 8-сонли «Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1255, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2003 йил 16 июлдаги 01/06-9, 120, 14-сонли «Давлат активларини номинал баҳосидан паст нархда сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1255-1, 2003 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 2 ноябрь,
01/23-18/23-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 2 ноябрь,
101-сон
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 2 ноябрь,
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 505-модда)