Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 мартдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган сотишдан солиқ олиш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 18-пунктидаги «е» банди қисман ўзгартирилиб, аҳолига сотиладиган қуйидаги маҳсулотларга беш фоизли солиқ солинмасин:
(1-банд Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 апрелдаги 96-сонли қарорига мувофиқ 14 —22 хатбоши билан тўлдирилган).