Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.11.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли «Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида баён этилганидек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлод манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.
Судлар томонидан кўрилган ер билан боғлиқ низолар юзасидан суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатдики, мазкур тоифадаги ишлар бўйича судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормалари асосан тўғри қўлланилмоқда. Шу билан бирга ишларни тааллуқлилиги масаласида, ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва уларни бекор қилиш, ер участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўйилмоқда.
Юқорида баён этилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда ерга оид низоларни судлар томонидан ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси нормаларини тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан йўқотган)
Ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
8. Ер низолари билан боғлиқ ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида судья ФПК 201, 204-моддаларига мувофиқ низонинг предметига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиши, ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доирасини аниқлаши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
(9-банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 27 майда рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлар киради.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг 5-қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу хол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
11. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим;
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 62-моддасининг 4-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, трубопровод, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса, мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкасининг бўлинишига йўл қўйилмайди.
14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, судлар бундай ҳуқуқлар фақат Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган ҳолларда бекор қилинишига эътибор қаратишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 1-қисмининг 6-11-бандлари асосида ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органлар қарорларининг қонуний ва асослилиги масаласини ҳал қилишда, суд улар томонидан мазкур кодекснинг 38-моддаси талабларига риоя қилинганлиги ҳолатига баҳо бериши лозим.
15. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 6-қисми талабига мувофиқ, ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдори ер участкасига бўлган ҳуқуқларидан воз кечишидан яққол далолат берувчи хатти-ҳаракатлар (чет элга жўнаб кетганлик, ер участкасидан белгиланганидан кўпроқ муддат давомида фойдаланмаслик) содир этган тақдирда, бу ер участкаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда эгасиз мол-мулк тариқасида ҳисобга олинади. Бу ҳолатда ер участкаси бошқа шахсга берилгунга қадар, лекин эгасиз мол-мулк тариқасида давлат рўйхатига олинган кундан эътиборан узоғи билан бир йил мобайнида ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ҳамда мулкдорининг Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасида белгиланган мажбуриятлари бекор қилинишига йўл қўйилмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан, сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар сервитут тўғрисида ўзаро келиша олмасалар, унда сервитут чекланган тарзда фойдаланувчининг даъвоси бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт. Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сервитут сақланиб қолади. Сервитутни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса белгиланган сервитут бекор қилиниши мумкин.
17. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш тўғрисидаги қарорлар устидан берилган шикоятларни кўришда, судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37 ва 41-моддаларида назарда тутилган мақсад, шунингдек, тартиб ва кафолатларга риоя қилган ҳолдагина ер участкасини олиб қўйиши мумкинлигига эътибор қаратишлари лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
18. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, давлат ҳисобидаги ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида, уни қайтариб олиш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига кўра, юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганида уни ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ижарачига ёки ер участкасининг мулкдорига қайтариш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
19. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86 ва 87-моддаларида белгиланган тартиб ва ҳолатларда зарар етказувчи ҳисобидан тўла ҳажмда, фуқаролик қонун ҳужжатларининг зарар етказганлик учун жавобгарликни белгиловчи умумий қоидаларига амал қилган ҳолда қопланиши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)