Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.03.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, коммунал хизмат кўрсатиш ва транспорт комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, коммунал хизмат кўрсатиш ва транспорт комплекси раҳбари лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 10 январь,
ПҚ-772-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 1-сон, 46-модда)