Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 1 апрелдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 6 мартдаги 750/01-12-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 августда 166-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Қурилаётган корхоналар ва бошқа объектлар дирекцияларини таъминлаб туриш, шу жумладан техник назорати учун харажатларни белгилаш тартиби»;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 545-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар КМК 3.01.04-99» Қурилиш меъёрлари ва қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 14 сентябрда 1063-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Давлат бюджети маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом» Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.