Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 24-модда)
2. Қуйидагилар 1995 йилнинг 1 июнидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1960 йил 29 декабрдаги «Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1960 йил, № 30, 2-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1961 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг «Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1961 йил, № 36, 20-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1964 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг «Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги 1960 йил 29 декабрь Фармонининг 1-моддасига қисман ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1964 йил, № 34, 2-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1966 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг «Маъмурий тартибда қисқа муддатли қамоққа ҳукм этилган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Фармонига қўшимча киритиш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, № 11, 7-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
69-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 24-модда)