Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд чой қадоқлаш фабрикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 12 январдаги 15-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ «Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси» хорижий корхонасига берилган божхона ва солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2009 йил 1 майгача узайтирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
4. Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 22 мартда 1459 тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасига юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёси келтириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг бажарилишини бир ой муддатда танқидий ўргансинлар.