Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ АДАБИЁТ ИНСТИТУТИГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбек адабиётининг асосчиси, атоқли олим, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий туғилган куннинг 550 йиллиги муносабати билан, республика жамоатчилигининг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 17 сентябрь,
236-сон