Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2019
 LexUZ шарҳи
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда фавқулодда вазиятлар (ФВ) пайтида республиканинг бутун иқтисодий ҳудудида ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлашга мўлжалланган.
3. МБ ҲББ ТТС мазкур тартибнинг 1 ва 2-бандларини амалга оширгандан сўнг, ТБлари вакиллик ҳисобварақлари ҳисоб-китобларни амалга оширишни қайта тиклайди.
4. Вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тижорат банклари ўз хат ташувчилари (курьер) — масъул банк ходимлари орқали вакиллик ҳисобварағидан кўчирма, тўлов ҳужжатлари ва тўлов ҳужжатлари рўйхатини юборишлари керак. ТБ хат ташувчи — масъул ходимнинг лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги қарордан кўчирма тақдим этадилар, хат ташувчи — масъул ходим тажрибали ходимлар қаторида бўлиши ва тасдиқланган имзо намуналари бўлиши, ушбу хат ташувчи — масъул ходим тижорат банкларидан ҳужжатларни МБ ҲББга олиб келиши ва МБ ҲББдан ҳужжатларни олиб, тижорат банки бўлими бош бухгалтерига шахсан тақдим этиши лозим. ТБ МБ ҲББга ҳужжатларни икки нусхада тақдим этадилар — тўлов ҳужжатлари, тўлов ҳужжатлари рўйхати, вакиллик ҳисобварақларидан кўчирма, шу билан бирга ушбу ҳужжатларнинг бир нусхаси тижорат банклари бош бухгалтерлари ва вакиллик ҳисобварағини бошқариб борувчи бухгалтер имзоси билан расмийлаштирилган бўлиши ва тижорат банки муҳри билан маҳкамланиши керак.
8. Марказий банк Тўлов тизимининг Тошкент сектори тўлов тизимининг ҳудудий секторларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиб олгач, олтинчи бандда кўрсатилган тартибда уларни текширади ва тўлов ҳужжатлари рўйхатининг иккинчи нусхаси имзоланган, «ўтказилди» ёзувли муҳр босилган ва ҳужжат қайта ишланган сана кўрсатилган ҳолда фельдалоқа орқали МБ Тўлов тизимининг ҳудудий секторига юборилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази