LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги ПФ-3272-сонли «Истиқболли ёш педагогларни ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш, таълим муассасалари, биринчи навбатда олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчилар тайёрлаш, уларнинг ривожланган, демократик хорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Устоз» республика жамғармаси ташкил этилганлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги инобатга олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклар уюшмаси, вазирликлар ва идоралар, компаниялар, қўшма корхоналар, жамғармалар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотларнинг «Устоз» республика жамғармаси муассислари сифатида иштирок этишлари эътиборга олинсин (1-илова) ҳамда уларнинг Жамғармага молиявий, моддий-техникавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар, уюшмалар, жамғармалар ва фуқаролар учун очиқ деб эълон қилингани маъқуллансин.
3. «Устоз» республика жамғармасининг бошқарув таркиби 2-иловага*, Жамғарманинг Низоми ва унинг тузилмаси 3 — 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича таълим муассасалари, биринчи навбатда олий таълим тизими профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш;
иқтидорли ёш педагогларни аниқлаш, уларнинг қобилияти, ижодий салоҳиятларини ривожлантириш, касб малакасини юксалтириш, ривожланган демократик давлатларнинг етук ўқув юртларида ва марказларида тажриба орттиришига кўмаклашиш;
профессор-педагог кадрларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш мақсадида танловлар ўтказиш;
хорижда малака ошираётган ва тажриба орттираётган профессор-педагогларнинг таълим олиш жараёни, шунингдек, ўқишдан кейинги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, уларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;
Жамғарманинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган мукофотларини таъсис этиш;
профессор-педагог ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳомийлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ички ҳамда чет эллик сармоядорларнинг инвестицияларини юқори малакали профессор-педагог ва ўқитувчи кадрлар тайёрлашга жалб қилиш;
таълимга доир халқаро лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига ривожланган демократик мамлакатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларини ёйиш.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши:
ривожланган демократик мамлакатларнинг таълим тизимидаги ижобий тажрибалари ўрганиладиган чет эл таълим муассасалари ва марказларини аниқлашда Жамғармага кўмаклашсинлар;
чет элда билим олаётган ва малака ошираётган профессор-педагог кадрларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига оид зарур ахборот манбалари билан узлуксиз таъминласинлар.
6. Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 25 млн. сўм маблағ ажратсин.
7. Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси Жамғарма фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган маблағлар конвертациясини устувор тарзда таъминласин (матбуотда берилмайди).
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Жамғармани ўз биносига жойлаштирсин ҳамда компьютер техникаси ва офис жиҳозлари билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб боришни таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Жамғармани алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
11. «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси Жамғармага хизмат кўрсатиш учун иккита енгил автомобиль, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг харажатлари учун зарур бўлган лимит ажратсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ушбу рўйхат, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, «Устоз» жамғармасига муассис ва ҳомий бўлиш истагини билдирган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, жумладан, хорижий корхоналар ва ташкилотлар билан тўлдирилиши мумкин.
1. «Устоз» республика жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг ривожланган хорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини таъминлаш мақсадини кўзда тутган нотижорат хайрия жамғармаси ҳисобланади.
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларга эга бўлади ҳамда банкларда ўз ҳисоб рақамини очади.
4. Жамғарма муассисларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига маблағ билан таъминланади ва ўз фаолиятини амалга оширади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш, шу мақсадда таълим тизими профессор-педагогларининг ривожланган демократик мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибалар, ўқитишнинг янги педагогик технологияларини ўрганишини ва чет элларда малака оширишини ташкил қилиш ва таъминлаш;
олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрларни чет элдаги етакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
иқтидорли ёш педагогларни аниқлаш, уларнинг қобилияти, ижодий салоҳиятларини ривожлантириш мақсадида касб малакасини юксалтиришга кўмаклашиш;
профессор-педагог кадрларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш мақсадида танловлар ўтказиш;
хорижда малака ошираётган ва тажриба орттираётган профессор-педагогларнинг таълим олиш жараёни, шунингдек, ўқишдан кейинги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, уларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;
Жамғарманинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган мукофотларини таъсис этиш;
педагогик фаолиятнинг ижтимоий мақоми ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиш, чунончи, «Йилнинг энг яхши тарбиячиси», «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши илмий раҳбари» каби Жамғарма совриндорларини аниқлаш учун кўрик-танловларни тайёрлаш ва ўтказиш;
Профессор-педагог ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳомийлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ички ҳамда чет эллик сармоядорларнинг инвестицияларини юқори малакали профессор-педагог ва ўқитувчи кадрлар тайёрлашга жалб қилиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига ривожланган демократик мамлакатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларини ёйиш;
таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимини жаҳон ахборот тармоғи билан илғор ахборот технологиялари асосида боғлашга кўмаклашиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш;
Ўзбекистонлик етакчи профессор-педагоглар, олимлар ва мутахассисларнинг ўқув-услубий, илмий асарларини нашр этишга кўмаклашиш.
Жамғарма ўқитувчи, профессор-педагог ходимларнинг чет эллардаги етакчи ўқув муассасалари ва марказларида тажриба орттиришларига оид дастурлар, лойиҳалар тузади, уларни шу мақсадда жамланган маблағлар ҳисобига амалга оширади.
1. «Устоз» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидаги профессор-педагогларнинг ривожланган демократик мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни, ўқитишнинг янги педагогик технологияларини ўрганиши, чет элларда малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича танловларни ташкил этади ҳамда улар ҳақидаги ахборотларни матбуотда мунтазам равишда эълон қилиб боради.
Танлов ғолибларининг Жамғарма грантлари бўйича хорижий мамлакатларда малака ошириши (қайта тайёрлаш) шартнома асосида олиб борилади.
Танловнинг асосий мақсади объективлик, ошкоралик, кенг қамровлиликни таъминлаш, жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда ватанпарвар, юқори малакали, маданиятли, жиддий илмий талабларга жавоб бера оладиган, ўз соҳасининг етук мутахассисларини саралаб олишдан иборат.
2. «Устоз» жамғармаси грантларини олиш танловларида Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган, олий маълумотли, таълим муассасаларининг, биринчи навбатда олий таълим муассасаларининг қуйидаги танлов мезонларига муносиб бўлган профессор-педагоглари ва ходимлари иштирок этишлари мумкин:
танлаган мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат тажрибасига эга бўлган ва ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган педагоглар;
узлуксиз таълим соҳасининг ташаббускори ва ижодкорлари, йилнинг энг яхши ўқитувчиси, йилнинг энг яхши тарбиячиси, йилнинг энг яхши илмий раҳбари каби республика ва вилоятлар кўрик-танловлари ғолиблари;
илмий-услубий соҳада изланувчан, услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар, дарсликлар, мақолалар, ихтиролар, янги педагогик технологияларнинг муаллифлари, таълим-тарбия соҳасида докторлик илмий изланиши олиб бораётган педагог-ходимлар;
ўз соҳасида хорижий илғор тажрибаларни ўрганишга истак билдирган ва шу мамлакат тилини биладиган, соғлом, ватанпарвар, юксак миллий маданият соҳиблари.
Биринчи босқич Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этиладиган жойлардаги танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига «Устоз» жамғармаси вакили киритилади.
Комиссия танловда қатнашиш истагини билдирган педагоглар, тарбиячилар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳужжатларини ўқув муассасалари тавсиясига асосан қабул қилади ва танловни ташкил этади.
Танловнинг мазкур босқичи юқорида келтирилган мезонлар бўйича тузилган махсус тестлар асосида амалга оширилади.
Иккинчи босқич «Устоз» жамғармаси ҳузуридаги марказий танлов комиссияси томонидан амалга оширилади ва соҳалар йўналишлари бўйича ҳамда чет тили бўйича синов-суҳбатлар шаклида ташкил этилади.
Марказий танлов комиссияси таркиби Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
6. Танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўз соҳалари ва тоифаларига мувофиқ «Устоз» жамғармаси режаси асосида хорижга боришга йўлланмалар оладилар.
7. «Устоз» жамғармаси танловидан ўтган ва ўқишга жалб этилган номзодларнинг асосий иш жойларидаги лавозимлари ва маошлари сақланиб қолади.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатлар тузиш.
2. Низом мақсадлари доирасида республика ҳудудида ва унинг ташқарисида кўргазмалар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига риоя қилган ҳолда, Низом мақсадларини бажариш учун зарур бўлган таълим соҳасида хизматлар кўрсатишни уюштирадиган кичик ва қўшма корхоналар, марказлар таъсисчиси бўлиш.
5. Низом мақсадларини бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва Низомга зид бўлмаган ташқи иқтисодий фаолият ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш.
1. Жамғарманинг раҳбар органи Бошқарув бўлиб, у Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссиясига ҳисобот беради.
2. Бошқарув Жамғарманинг ҳайъат органи бўлиб, унинг таркиби ва раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув йиғилишларига Раис раҳбарлик қилади.
Бошқарув йиғилишлари заруриятга кўра (камида 6 ойда бир марта) ўтказилади, Бошқарув қарорлари Раис имзоси билан расмийлаштирилади.
етакчи профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш мақсадида ривожланган демократик давлатлардаги илғор таълим муассасалари ва марказларини аниқлаш ҳамда улар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;
Жамғарма ҳомийлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш, молиявий маблағлар, шунингдек, чет эл инвестицияларини излаб топиш ва юқори малакали чет эл мутахассисларини етакчи профессор-педагог ва ўқитувчи кадрларни тайёрлаш жараёнига жалб этиш;
Жамғарма грантларининг ҳар йиллик сонини белгилаш ҳамда уларни тақсимлаш, Марказий танлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;
чет элларда малакасини оширган ҳамда қайта тайёрланган профессор-педагоглар ва ўқитувчиларнинг меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш;
ижро этувчи директор томонидан тақдим қилинган Жамғарма фаолиятининг ҳар йиллик режаларини тасдиқлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис ўринбосари — ижро этувчи директор Жамғарманинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни амалга оширишга раҳбарлик қилади.
республика минтақалари бўйича чет эл тажрибаларини ўрганишга ва малакасини оширишга муносиб профессор-педагог кадрларни аниқлашга доир танловларни ташкил қилиш ва натижаларини умумлаштириш;
танлов натижасида белгиланган Жамғарма грантлари бўйича грант совриндори билан чет давлатда малака ошириш (қайта тайёрлаш) юзасидан шартнома тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;
Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун етакчи мутахассислардан иборат ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;
таълимнинг устувор йўналишлари бўйича тажриба орттираётган ва малака ошираётган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат ва ижтимоий фаолиятларига доир мониторингни амалга ошириш, улар билан доимий алоқада бўлиш.
4. Ижро этувчи директор Жамғарма ходимларининг ишини ташкил қилади ва бошқаради, Жамғарма номидан фаолият кўрсатади, шу жумладан, унинг молиявий-хўжалик ишларини амалга оширади, Жамғарма номидан битимлар тузади, Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Ижро этувчи директор Жамғарманинг Низом доирасидаги барча фаолияти учун масъулдир.
5. Жамғарманинг ижро этувчи директори мақомига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, ижро этувчи директор ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
1. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар)дан, айланма маблағлардан, шунингдек, маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.
хайрия, ҳомийлик тушумлари, холисона тушумлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари, грантлари ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлари ҳисобига шаклланади.
3. Жамғарманинг хайрия, ҳомийлик тушумлари ва холисона тушумлар ҳисобига сотиб олган мол-мулклари, чет эл инвестициялари, грантлари Жамғарманинг ўз мулки ҳисобланади.
4. Жамғарма асосий фондларни ва бошқа моддий бойликларни қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этади.
5. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
Жамғарма ўз фаолияти натижаларини амалдаги қонун ва қоидаларга биноан тезкорлик билан таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.