Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 августдаги Ф-5491-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси (кейинги ўринларда — Шуъба) ташкил этилсин.
Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис (кейинги ўринларда — бош мутахассис) лавозими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан киритилади.
бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;
ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;
ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шуъба раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги компенсация комиссиялари котиби вазифасини бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарор 1-бандининг «а» кичик банди ва 4 — 6-бандлари 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/592/0896-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
«121. Етказилган зарарларни қоплаш ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан жамғармалар кузатув кенгашларининг қарорларига асосан тегишли равишда маблағ келиб тушган туман ва шаҳарларга ажратилади, зарур ҳолларда ҳудудий кузатув кенгаши қарори асосида бошқа туман ва шаҳарларга етказилган зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 май 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 3-илованинг 2-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 20-21-сон, 204-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони)» 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорига илованинг 4-банди.