Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Филиалга ўқишга қабул қилиш жараёнини ташкил этиш

3-боб. Юридик кадрларни тайёрлаш бўйича талабгорларни ўқишга қабул қилиш

4-боб. Битирувчиларни тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришини ташкил этиш

5-боб. Қайта тайёрлаш курсига ўқишга қабул қилиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш СХЕМАСИ

5-ИЛОВА
Филиал битирувчисига берилган йўлланмалар ва уларнинг хизматга жойлашганини ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ

2-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ўқув юкламаси ҳажми

13. Талабгорлар таълим олиш тили кўрсатилган ҳолда ўқишга қабул қилиш ҳақидаги ариза ва мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларни, қоида тариқасида, ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) қабул комиссиясига тақдим этади.
Филиал маълумотнома асосида мазкур низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклдаги журналга мувофиқ ҳар бир битирувчининг ҳисобини юритади.
Ҳар бир билет учта саволдан (ушбу низомнинг 38-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан) иборат бўлиши лозим.

Босқичлар

Ўтказиладиган тадбирлар

Бажарилиш муддати ва бошқа талаблар

ФИЛИАЛГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

I босқич

Қабул комиссияси фаолиятини ташкил этиш

1. Қабул комиссиясининг раиси, раис ўринбосари ва масъул котибини Филиал директорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқлаш.

2. Қабул комиссияси бўйича Филиал директорининг буйруғини расмийлаштириш.

3. Заруратга кўра, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг буюртмаларига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул квотасига ўзгартириш киритиш.

белгиланган муддатларда

II босқич

Ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш

1. Ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни Филиалнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин

2. Филиал қабул комиссияси томонидан талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш:

юридик кадрларни тайёрлашга ўқишга кириш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш;

15 июнь — 15 июль

қайта тайёрлаш курсига ўқишга кириш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш.

ўқув жараёни бошланишига бир ой қолганда

III босқич

Юридик кадрларни тайёрлаш бўйича талабгорларни ўқишга қабул қилиш

1. Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш.

июль-август

2. Тест синовлари натижаларини ўрнатилган тартибда Давлат тест марказининг расмийвеб-сайтида эълон қилиш.

белгиланган муддатларда

3. Талабалар сафига ўқишга қабул қилиш бўйича Филиал директорининг буйруғини расмийлаштириш.

ўқув йили бошлангунга қадар

Қайта тайёрлаш курсига ўқишга қабул қилиш

1. Филиал директори раислигида тузилган имтиҳон комиссияси томонидан талабгорлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш.

ўқув жараёни бошланишига 15 кун қолганда

2. Танлов натижаларини Филиалнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

танловдан кейинги иш куни

3. Тингловчилар сафига ўқишга қабул қилиш бўйича Филиал директорининг буйруғини расмийлаштириш.

танлов натижаси эълон қилингандан сўнг 5 иш куни ичида

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

IV босқич

Юридик кадрларни тайёрлашда ўқув жараёнини амалга ошириш

1. Таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш.

3 йил давомида

2. Мудофаа вазирлиги томонидан талабаларни сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ўташини таъминлаш.

2-курс ўқув жараёни якунлангандан сўнг

3. Филиал томонидан битирувчи талабаларнинг доимий прописка жойи бўйича рўйхатини Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга ўрганиш учун тақдим этиш.

3-курснинг сентябрь ойида

4. Якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.

белгиланган муддатларда

Қайта тайёрлашда ўқув жараёнини амалга ошириш

1. Қайта тайёрлаш курсида ўқиш жараёнларини амалга ошириш.

6 ой давомида

2. Тингловчиларнинг битирув ишлари ҳимоясини ташкил этиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.

белгиланган муддатларда

V босқич

Талабаларнинг хизматга қабул қилиш талабларига мувофиқлигини ўрганишни ташкил этиш

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан битирувчи курс талабаларини хизматга қабул қилиш талабларига мувофиқлигини ўрганиш ва натижаси бўйича хулоса бериш.

Талабаларни ўрганиш босқичлари қуйидагилар:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш.

3-курс давомида

(белгилаган муддатда)

БИТИРУВЧИЛАРНИ ТАҚСИМОТГА МУВОФИҚ УЗЛУКСИЗ ИШЛАБ БЕРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

VI босқич

Битирувчиларни узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш

1. Битирувчиларни Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимига хизматга тақсимлаш учун Филиалда тақсимот комиссиясини тузиш.

битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ой ичида

2. Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимига хизматни ўташга тақсимлаш ва йўлланма бериш.

3. Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимига хизматга қабул қилиш ҳамда хизматга қабул қилинганлиги бўйича иш берувчи ташкилот томонидан Филиалга маълумотнома бериш.

хизматга қабул қилингандан сўнг 15 куни ичида

4. Филиал битирувчисига берилган йўлланмалар ва уларнинг хизматга қабул қилиш бўйича ҳисоб юритиш.

доимий

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида беш йил узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини бажарилиши бўйича
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга киришга талабгор _______________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

ўқишга кириш учун топширган ҳужжатларимда ёлғон маълумот бериб, ўқишга қабул қилинган тақдиримда ва ўқишни тамомлаганимдан сўнг хизматни ўташга номувофиқ деб топилганимда ўқишни битирган вақтимдаги ТДЮУда амалда бўлган шартнома суммасининг ўн беш баробари миқдорида Филиалга компенсация тўлаганимдан сўнг диплом берилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ишлаб бериш мажбуриятини бажаришдан бош тортганимда ёки хизматни лозим даражада бажармаганлигим ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли хизматни ўташ мумкин бўлмай хизматдан бўшатилганимда ўқишни битирган вақтимдаги ТДЮУда амалда бўлган шартнома суммасининг йигирма беш баробари миқдорида Филиалга компенсация тўлаганимдан сўнг диплом берилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Хизмат жойимдан муддатидан илгари шартнома (контракт)ни бекор қилганимда ёки хизматни лозим даражада бажармаганлигим ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли хизматни ўташ мумкин бўлмай хизматдан бўшатилганимда ўқишни битирган вақтимдаги ТДЮУда амалда бўлган шартнома суммасидан келиб чиқиб, компенсация миқдори ишлаб берилган вақтга пропорционал тарзда ҳисоблаб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Ушбу огоҳлантириш хати орқали зиммамга юкланадиган барча мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига кафолат бераман.

_________________________________

_________________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _________________________

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази