Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини тузишда устувор халқаро маълумотлар базаларини ўрганиб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
«Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» талабларига мувофиқ маълумотларнинг очиқлиги ҳолатини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли индикаторларни жойлаштириш учун масъул вазирликлар ва идоралар РЎЙХАТИ

4-ИЛОВА
Алоҳида таркибий индикаторлар бўйича Статистика салоҳияти индексида мамлакатнинг ўрнини яхшилашга оид «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

5-ИЛОВА
Жаҳон банкининг статистика салоҳияти индекси бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси рейтингини яхшилашнинг мақсадли кўрсаткичлари

6-ИЛОВА
Халқаро бюджет ҳамжамиятининг Бюджет очиқлиги индексида 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси»

7-ИЛОВА
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида янгиланиши лозим бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналари РЎЙХАТИ

9. Ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар Агентлик ҳамда Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:
10. Ушбу қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган масъул ижрочилар Агентлик ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 20 майга қадар «Очиқ маълумотлар глобал индекси» ва «Очиқ маълумотлар барометри» методикасининг асосий йўналишларига мувофиқ маълумотлар очиқлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ва таҳлил қилсин ҳамда мавжуд маълумотларни Порталда эълон қилсин.
7-иловага мувофиқ, Давлат статистика қўмитасида янгиланиши лозим бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналарини харид қилиш учун 2020-2021 йилларда Давлат бюджетидан Давлат статистика қўмитасига зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 2019 йил 1 октябрга қадар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги ҳамда «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунларнинг, шунингдек, ахборотни тарқатишга тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг меъёрлари унификациялаштирилишини назарда тутувчи ахборотни тарқатиш соҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш муддати

Масъул вазирлик
ва идоралар

1.

Очиқ маълумотлар тўпламининг умумлаштирилган рўйхатини уларни Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида (кейинги ўринларда — Портал) жойлаштириш муддатлари ва шаклларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
1 июнь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
ЛБМА (Д. Ли),

маълумотларни етказувчи органлар

2.

Портал билан идоравий ахборот тизимларини интеграция қилиш техник талабларини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 июнь

ЛБМА (Д. Ли)

3.

Портални такомиллаштириш, шу жумладан унда қуйидагиларни назарда тутиш:

портал интерфейсини илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда янгилаш;

маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида маълумотларни акс эттириш ва визуализация интерактив функцияларини қўшиш;

маълумотларни уларнинг белгиларига қараб аниқлаш йўли орқали ўзаро алоқадор тўпламини яратиш имкониятини таъминлаш;

вазирлик ва идораларнинг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини Портал билан интеграция қилиш имкониятини яратиш;

Порталнинг инглиз тилидаги версиясини ишга тушириш.

2019 йил
1 август

ЛБМА (Д. Ли),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)
маълумотларни етказувчи органлар

4.

Портал билан давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграция қилиш.

2019 йил
1 август

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

5.

Порталда зарур маълумотларни тасдиқланган Очиқ маълумотлар тўплами рўйхати ва эълон қилиш муддатига мувофиқ машинада ўқиладиган (json, xml, csv), .xls ва бошқа форматда жойлаштириш ва янгилаш.

Белгиланган муддатларга мувофиқ

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

6.

Маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш ёки интерактив (рақамли) харитада нуқтани танлаш имконини берадиган геолокация маълумотларини киритиш инструментини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 июль

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

7.

Очиқ маълумотлар тўпламига тақдим этилган географик объектларга геолокация ахборотларини бериш.

Маълумотлар янгиланиб боришига
қараб

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

8.

Порталнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтини мазкур трансляцияни Порталга жойлаштирган ҳолда доимий янгилаб бориш бўйича ишларни фаоллаштириш.

Доимий
равишда

ЛБМА (Д. Ли)

9.

Юқори талабга эга бўлган идоравий форумларни Порталда интеграция қилишни таъминлаш.

2019 йил
1 июль

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

10.

Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва таҳлилий марказларда илмий ходимлардан иборат махсус гуруҳларни ташкил этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини тузиш режаларига очиқ маълумотларни ривожлантиришга бағишланган мавзуларни киритиш.

Ҳар йили

Фанлар академияси (Б.Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
ЛБМА (Д. Ли), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Умумфойдаланишдаги ахборотларни ўрганиш мақсадида IТ-компаниялар ўртасида танловлар ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

Жадвал
асосида

ЛБМА (Д. Ли),
Мирзо Улуғбек инновацион маркази (Н. Дехканов)

12.

Маълумотларни етказувчи органлар ходимларини очиқ маълумотлар тўпламини тайёрлаш ва уларни Порталда жойлаштириш масалалари бўйича қўшимча ўқитиш.

Доимий
равишда

ЛБМА (Д. Ли)

13.

Портални «Маълумотномалар ва классификаторлар регистри» давлат ахборот тизимига интеграция қилиш.

2019 йил
1 сентябрь

ЛБМА (Д. Ли)

14.

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали «Маълумотномалар ва классификаторлар регистри»нинг актуаллигини таъминлаш.

Доимий
равишда

Вазирлик ва идоралар

15.

API Портал сервислари ишлаб чиқишни охирига етказиш ва кенгайтириш, маълумот олишнинг янги технологияларини, шу жумладан GraphQL технологиясини қўшиш.

2019 йил
1 октябрь

ЛБМА (Д. Ли)

16.

Порталда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг барча фойдаланадиган реестрлари ва веб-сайтлар бўйича очиқ маълумотларни излашга имкон берувчи ягона излаш механизмини яратиш.

2019 йил
1 октябрь

ЛБМА (Д. Ли)

17.

Келгусида катта ҳажмдаги маълумотларни эълон қилиш мақсадида маълумотлар ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш бўйича методология ва тизимостини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 октябрь

ЛБМА (Д. Ли)

18.

Порталда Портал контексти билан боғлиқ юқори талабга эга идоравий янгиликларни жойлаштиришни таъминлаш.

Доимий
равишда

ЛБМА (Д. Ли),
маълумотларни етказувчи органлар

19.

Маълумотларни етказувчи органлар томонидан маълумотларнинг стандарт сарлавҳалари билан формат-мантиқий текширишни, матндаги имло ва хатоларни текширишни таъминлаш имконини берувчи очиқ маълумотлар тўпламини жойлаштириш ва янгилашни мониторинг қилиш модулини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 октябрь

ЛБМА (Д. Ли)

Т/р

Халқаро маълумотлар базасининг номи*

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Жаҳон ривожланиш индикаторлари, Жаҳон банки.

(World Development Indicators, World Bank)

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

2.

БМТ статистика департаментининг маълумотлар базаси.

(UN data)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

3.

«Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари» маълумотлар базаси Халқаро валюта жамғармаси.

(World economic outlook databases, IMF)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
Марказий банк (М. Нурмуратов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

4.

Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари,Халқаро меҳнат ташкилоти.

(Key indicators of the labour Market, ILO)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев),
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

5.

Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

(Global Нealth Observatory data, World Нealth Organization)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

6.

Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими. Аквастат, ФАО.

(Global information system of water and agriculture. Aquastat, FAO)

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

7.

Савдо ва импорт тўсиқлари тўғрисида маълумотлар, Жаҳон банки.

(Data on trade and import barriers, World bank)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),

Давлат божхона
қўмитаси (М. Азимов)
вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

8.

Глобал энергия маълумотлар, Халқаро энергия агентлиги.

(Global energy data, International Energy Agency)

Энергетика вазирлиги (А. Султонов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

9.

Асосий транспорт статистикаси, Халқаро транспорт форуми.

(Key Transport Statistics, International Transport Forum)

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

10.

Таълим бўйича миллий статистика, ЮНЕСКО.

(National Statistics on Education, UNESCO)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълим вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

вазирлик ва идоралар
(тааллуқли қисми)

Т/р

Тоифалар

номланиши

Параметрлар

Таркибий индикаторлар

Масъул вазирлик

ва идоралар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

Режалаштирилган давлат харажатлари.

вазирлик, идораларнинг бюджети;

тармоқлар кесимидаги бюджет;

иқтисодий таснифлаш кесимидаги бюджет;

ҳудудлар кесимидаги бюджет.

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

2.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатлари

Давлат бюджетининг ижроси ва Давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси тўғрисидаги маълумот.

вазирлик ва идоралар кесимидаги бюджет харажатлари;

тармоқлар кесимидаги бюджет харажатлари;

иқтисодий таснифлаш кесимидаги харажатлар;

ҳудудлар кесимидаги бюджет харажатлари.

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

3.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

харидлар

Давлат органларининг барча танловлари ва тендерлари.

битим тури;

товарнинг номланиши;

суммаси ва миқдори.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ (Ф. Ибрагимов),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

4.

Сайловларнинг натижалари

Охирги сайловларнинг натижалари.

Овоз бериш натижалари ва сайлов жараёни тўғрисида маълумотлар.

йирик миллий сайловларнинг натижалари;

рўйхатга олинган овозлар сони;

ҳақиқий эмас деб топилган овозлар сони;

бузилган бланклар сони;

сайлов участкалари даражасида маълумотлар очиқлиги.

Марказий сайлов комиссияси
(С. Курбанкулов)

5.

Бизнесни рўйхатга олиш

Рўйхатга олинган компаниялар рўйхати.

компания номланиши;

манзили;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

6.

Ерга эгалик
қилиш

Ердан фойдаланиш хариталари.

ер участкасининг чегаралари;

ер участкасининг кадастр рақами;

солиқ ставкаси ва балл бонитет;

эгалик ҳуқуқи.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев),

ДСҚ (Б. Мусаев)

7.

Миллий

хариталар

Мамлакат бутун ҳудудининг 1:250 000дан кичик бўлмаган масштабдаги географик (топографик) харитаси.

асосий автомагистраллар, темир йўллар;

гидрография (дарёлар, кўллар, каналлар ва бошқалар);

рельеф;

давлат чегараси ва маъмурий чегаралар;

аҳоли пунктлари.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев)

8.

Маъмурий

бирликлар

Маъмурий (маҳаллий) бошқарув мақсадлари учун белгиланган маъмурий бирликлар тўғрисидаги маълумотлар.

маъмурий зона координаталари (кенглик, узунлик);

маъмурий зонанинг номланиши;

зона чегаралари (маълумотлар координаталарни изоҳлаш имконини берувчи географик прогнозлардан ташкил топиши лозим).

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев)

9.

Давлат манзилли тизими

Почта индексларининг макондаги тегишли жойлашуви кўрсатилган маълумотлар базаси.

почта индекслари манзиллари (манзил кўрсатилмаганида почта индекси кўрсатилиши шарт); координаталар (кенглик, узунлик).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Содиқов),

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

(А. Абдуллаев)

10.

Миллий

статистика

Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки ишсизлик ва аҳолининг статистикаси каби демографик ва иқтисодий кўрсаткичлар бўйича асосий миллий статистик маълумотлар.

мамлакат аҳолиси (ҳар йили янгиланадиган маълумотлар, туғилиш ва ўлим статистикаси, келганлар ва кетганлар);

ялпи ички маҳсулот (жорий нархларда ўлчанадиган, ҳар чоракда янгиланадиган);

ишсизлик (ҳар чоракда янгиланадиган, иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизларнинг сони ва даражаси).

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Ш. Қудбиев)

11.

Қонун

лойиҳалари

Ишлаб чиқилаётган ёки ишлаб чиқиш учун режалаштирилган қонун лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек улар бўйича овоз бериш натижалари.

кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасининг мазмуни;

қонун лойиҳасининг муаллифи;

қонун лойиҳасининг ҳолати;

қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш натижалари;

мунозаралар стенограммаси.

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий Мажлис палаталари (келишув

асосида)

12.

Миллий

қонунчилик

Барча миллий қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг долзарблиги тўғрисида Интернет тармоғида жойлаштирилган очиқ маълумотлар.

ҳужжатнинг мазмуни / унинг мақоми;

охирги ўзгартириш киритилган сана;

ҳужжатга киритилган ўзгарти-ришларнинг мазмуни.

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

13.

Ҳаво сифати

Ҳавонининг ўртача суткалик ифлосланиши, айниқса одам саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган концентрацияси тўғрисидаги маълумотлар (маълумотлар мамлакатнинг барча ҳудудлари ёки мониторинг зоналари учун, жумладан камида 3 та йирик шаҳарни қамраб олган ҳолда очиқ бўлиши лозим).

қаттиқ заррачалар;

олтингугурт оксиди;

азот оксиди;

углерод окиси;

озон.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази

(Б. Нишонов),

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров)

14.

Сув сифати

Ичимлик сув манбалари, шу жумладан сувнинг экологик манбалари сифати тўғрисида (кўллар, дарёлар, сизот сувлар) маълумотлар.

фекал колиформаси;

маргумуш;

фторид даражалари;

нитратлар;

эритилган қаттиқ моддаларнинг умумий миқдори.

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Солиев),

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б. Исломов),

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров)

15.

Транспорт

Жамоат транспортининг ҳаракатланиш жадвали, схемаси ва йўл ҳақи.

йўналишли автобуслар;

темир йўл поездлари (метро); авиатранспорт.

Транспорт вазирлиги
(И. Маҳкамов)

16.

Ташқи савдо

Мамлакатнинг ташқи савдо фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

товарлар (товарлар гуруҳи) кесимида экспорт ва импорт кўрсаткичлари;

савдо баланси (шу жумладан ҳамкор давлатлар кесимида).

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),
Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов)

17.

Соғ�иқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш тизими тўғрисидаги маълумотлар.

вакцинация даражаси;

тиббий ёрдамдан фойдаланиш даражаси;

аҳоли саломатлигини сақлаш-нинг асосий кўрсаткичлари;

аҳолининг тиббий хизматлардан мамнунлиги даражаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

18.

Таълим

Мактабгача, ўрта (мактаб) ва олий таълим тўғрисидаги маълумотлар.

болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниши даражаси;

болаларни умумий таълим муассасалари билан қамраб олиниши даражаси;

болаларнинг мактабга қатнаши даражаси;

таълим муассасаларининг ўқитувчилар билан таъминланганлиги;

тадқиқотчилик фаолияти, шу жумладан хорижий талабалар ва ўқитувчилар сони тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда олий таълим муассасалари рўйхати.

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

19.

Жиноятчилик

Жиноятчилик даражаси тўғрисидаги маълумотлар.

жиноятчилик бўйича ҳисоботлар;

йўналишлар ва ҳудудлар кесимида жиноятчилик кўрсаткичлари.

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Бош прокуратура (О. Муродов)

Т/р

Параметрлар

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш муддати

Масъул орган

I. Статистика методологиясини яхшилаш бўйича

1.

Тўлов баланси бўйича қўлланмалар

Мамлакатнинг тўлов балансини ҳисоб-китоб қилишда «Тўлов баланси ва халқаро инвестиция позицияси бўйича қўлланма»нинг олтинчи нашридаги методологик стандартлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни Жаҳон банки эътиборига етказиш (ТБҚ6).

2019 йил
30 апрель

Марказий банк (М. Нурмуродов)

2.

Истеъмол нархлари индексининг базавий йили

Ўзбекистон Республикаси истеъмол нархлари индексини тузишда ўтган йил базавий йил ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотни Жаҳон банки эътиборига етказиш.

2019 йил
30 апрель

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)

3.

Саноат ишлаб чиқариш индекси

Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариш индекси ҳар ойда ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотни Жаҳон банкининг эътиборига етказиш.

2019 йил
30 апрель

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)

4.

Импорт ва экспорт нархлар индекслари

1. Импорт ва экспорт нархлар индексини ҳисоб-китоб қилиш бўйича ҳисоботлар тузиш методикасини ўрганиш ва ишлаб чиқиш.

2. Импорт ва экспорт нархлари индексларини ҳар ойда эълон қилишни таъминлаш.

2019 йил
20 июнь

2019 йил
1 июль

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоков)

5.

ХВЖ маълумотларини жорий қилишнинг махсус стандартлари

1. Маълумотларни жорий қилишнинг кенгайтирилган умумий тизимидан (МЖҚк-УТ) ХВЖ маълумотларини жорий қилишнинг махсус стандартига ўтиш (МЖҚМС) бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. МЖҚ к-УТдан ХВЖ МЖҚМСга ўтиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни қабул қилиш.

3. ХВЖ маълумотларини тарқатиш стандартларини қўллаш.

2019 йил
30 апрель



2019-2020 йиллар давомида

2020 йилда

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

«Тошкент» РФБ (Б. Усмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Дастлабки маълумотлар сифатини яхшилаш бўйича

6.

Аҳолини рўйхатга олиш

«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олишни 10 йилда камида бир маротаба ўтказиш тартибини мустаҳкамлаш.

2019 йил
1 июль

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

ИИВ (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

7.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш

1. Қишлоқ хўжалигини рўйхат олишни 2022 йилдан кечиктирмасдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни 10 йилда камида бир маротаба ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

2019 йил
1 июль


Рўйхатга олиш ўтказилганидан сўнг

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агрокомплексни назорат қилиш инспекцияси

(У. Халилов)

8.

Саломатликни текширувдан ўтказиш

1. 2019 йилда аҳоли саломатлигини текширувдан ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш.

2. Аҳоли саломатлигини 3 йилда камида бир маротаба текширувдан ўтказиш.

2019 йил

1 декабрь

2019 йилдан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

9.

Қашшоқликни текширувдан ўтказиш

1. Истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун энг кам миқдорнинг аниқ қиймати ва таркибини аниқлаш.

2. Аҳолининг қашшоқлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш методологиясини ўрганиш.

3. Аҳолининг қашшоқлик даражаси кўрсаткичларини аниқлаш.

2019 йил
1 декабрь

2019 йил
1 декабрь

2020 йилдан бошлаб

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)

III. Маълумотлар базасининг даврийлиги ва долзарблиги

10.

Даромадлар бўйича қашшоқлик даражаси

1. Халқаро таққослаш дастурининг (ХТД) навбатдаги глобал раундида иштирок этиши бўйича чоралар кўриш.

2. Халқаро таққослаш дастурининг глобал раунди якунлари натижаларига кўра даромадлар бўйича қашшоқлик даражасини аниқлаш.

2019 йил
1 декабрь

ХТД натижаларининг якунларига кўра

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)

11.

Болаларнинг тўйиб овқат емаслиги
(5 ёшгача бўлган болаларда вазн етишмовчилигининг тарқалганлиги)

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ўрганиб чиқиш ва уларга риоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.

2. Болаларнинг тўйиб овқат емаслиги бўйича маълумотларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш, кейинчалик уларни камида 3 йилда бир маротаба янгилаб бориш.

2019 йил
1 июль


2020 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

Т/р

Параметрлар

минимал/

максимал

балл

2018 йил учун

жорий балл

Якунлар бўйича

Масъул вазирлик, идора

2019 йил

2020 йил

2024 йил*

Умумий баҳолаш

(0 — 100)

51,1

61,1

83,3

100

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

I.

Статистика салоҳияти

методологиясини баҳолаш

(0 — 100)

50

80

100

100

-

1.

Миллий ҳисобларнинг базавий йили

(0 — 10)

10

10

10

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2.

Тўлов баланси бўйича

фойдаланиладиган қўлланма

(0 — 10)

0

10

10

10

Марказий банк (М. Нурмуродов)

3.

Ташқи қарзлар бўйича ҳисобот мақоми

(0 — 10)

10

10

10

10

Давлатнинг ташқи қарзи бўйича �олия вазирлиги (А. Хайдаров),

Хусусий ташқи қарз бўйича Марказий банк (М. Нурмуродов)

4.

Истеъмол нархлар индексининг базавий йили

(0 — 10)

0

10

10

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

5.

Саноат ишлаб чиқариш индекси

(0 — 10)

0

10

10

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

6.

Импорт ва экспорт нархлари индекси

(0 — 10)

0

0

10

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

7.

Давлат молиясини ҳисобга олиш тизими

(0 — 10)

10

10

10

10

Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

8.

ЮНЕСКОда рўйхатдан

ўтказиш тўғрисида ҳисобот

(0 — 10)

10

10

10

10

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

9.

Вакцинация тўғрисида ҳисобот

(0 — 10)

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

10.

ХВ� маълумотларини жорий

қилишнинг махсус стандартлари

(0 — 10)

0

0

10

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

II.

Статистика салоҳиятининг

дастлабки маълумотларини баҳолаш

(0 — 100)

20

20

60

100

-

1.

Аҳолини рўйхатга олиш*

(0 — 20)

0

0

0

20

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2.

Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш*

(0 — 20)

0

0

0

20

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

3.

Саломатликни текширувдан ўтказиш

(0 — 20)

0

0

20

20

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

4.

Қашшоқликни текширувдан ўтказиш

(0 — 20)

0

0

20

20

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

5.

Аҳолининг табиий.

ҳаракатини ҳисоблаш тизими

(0 — 20)

20

20

20

20

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

III.

Статистика салоҳиятининг

даврийлиги ва ўз вақтидалиги

(0 — 100)

83,3

83,3

90

100

-

1.

Даромадлар бўйича қашшоқлик даражаси

10

0

0

0

10

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2.

Болаларнинг тўйиб овқат емаслиги

10

3,3

3,3

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

3.

Болалар ўлими

10

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

4.

Болалар вакцинацияси

10

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

5.

ОИВ/ОИТС

10

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

6.

Оналар саломатлиги

10

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

7.

Таълимда гендер тенглик

10

10

10

10

10

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)

8.

Умумий таълимнинг якуний кўрсаткичлари

10

10

10

10

10

Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)

9.

Ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти

10

10

10

10

10

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов)

10.

ЯИМнинг ўсиш кўрсаткичлари

(шу жумладан аҳоли жон бошига)

10

10

10

10

10

Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Бюджет ҳужжатларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш

1.

Вазирликлар ва давлат мақсадли жамғармалари бўйича бюджет очиқлигини кенгайтириш.

1. Олий Мажлисга тақдим қилиш учун давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси бўйича ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш.

2. Аҳоли ва хорижий фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган Очиқ маълумотлар портали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 июль

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

2.

Бюджет ҳужжатларининг «очиқ бюджет» ва «очиқ маълумотлар» порталларида эълон қилинишини таъминлаш.

Бюджет ҳужжатлари лойиҳаларини Бюджет очиқлиги шарҳи қоидаларига мувофиқ белгиланган муддатларда жойлаштириш.

2019 йил
1 сентябрдан бошлаб

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

II. Бюджет ҳужжатларининг мазмунини кенгайтириш

3..

Халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Бюджет таснифини янада кенгайтириш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

даромадлар ва харажатларни маъмурий бирликлар бўйича гуруҳлаштириш (бўйсунувдаги бюджет маблағларидан фойдаланувчи субъектлар);

даромадлар ва харажатлар бўйича амалдаги бюджет таснифининг халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлили;

солиқ бўлмаган манбалар бўйича батафсил маълумотлар.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), вазирлик ва идоралар

4.

Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг тушум турлари ва маъмурий бирликлар бўйича ўрта истиқболга мўлжалланган прогнозларини ошкор этиш ва эълон қилиш.

1. Харажатларнинг вазирлик ва идоралар бўйича ўрта истиқболга мўлжалланган прогнозларини ишлаб чиқиш методологиясини тасдиқлаш.

2. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўрта истиқболга мўлжалланган прогнозларини ишлаб чиқиш ва «Очиқ бюджет» ахборот порталида жойлаштириш.

2019 йил
1 август



2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
(Б. Ходжаев)

5.

Давлат қарзи (жалб қилинган маблағлар) тўғрисидаги маълумотларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда ошкор этиш ва эълон қилиш.

1. Давлат қарзини баҳолаш ва бошқариш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун халқаро молиявий институтлар экспертларини жалб этган ҳолда ишчи гyруҳи тузиш.

2. Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда акс эттириш учун бюджет ҳисоботини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йилдан бошлаб

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
Марказий банк (М. Нурмуродов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
вазирлик ва идоралар

6.

ХМИ тавсияларига мувофиқ, ўрта истиқболда бюджетни режалаштириш ва қоидалар асосида бюджет асосларини ривожлантириш учун йўриқнома сифатида бюджет мақсадли кўрсаткичларининг ижроси ёки улардан оғишлар юзасидан асослантиришларни баҳолашни ўз ичига олган солиқ-бюджет соҳасида давлат мақсадлари тўғрисидаги маълумотларни бюджетномага киритиш.

1. Бюджетнома мазмунини кенгайтириш.

2. Бюджет қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида халқаро молиявий институтлар экспертларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳи тузиш.

2020 йилдан бошлаб

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), вазирлик ва идоралар

7.

Бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларни халқаро молиявий институтларнинг молиявий маблағлари ҳисобидан харажатларини консолидациялаш йўли билан Давлат бюджети қамровининг тўлиқ бўлишини таъминлаш.

Қонун ҳужжатларига давлат секторидаги барча молиявий оқимларни консолидациялашган бюджетда тўла қамраб олишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), вазирлик ва идоралар

8.

Бюджетлараро трансфертлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ошкор этиш ва эълон қилиш.

Барча бюджетлараро трансфертларга тааллуқли маълумотларни, жумладан уларнинг батафсил тавсифини баҳолаш ва ошкор этиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

9.

Бюджет сиёсатининг турли аҳоли гуруҳларига молиявий таъсирини очиб бериш мақсадида Давлат бюджети харажатлари тўғрисидаги (жинс, ёш, даромад даражаси ёки ҳудуд кесимида) маълумотларни ошкор этиш.

Давлат бюджети харажатлари тўғрисидаги бенефициарларнинг турлари кесимида таҳлил ва эълон қилиш.

2020 йилдан бошлаб

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

10.

Давлат секторининг молиявий активлари, мажбуриятлари ва номолиявий активлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш ва эълон қилиш.

1. Вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг пул депозитлари, тақдим қилинган қарзлар ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва эълон қилиш.

2. Вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг молиявий активлари ва мажбуриятлари (жумладан дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик) тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва эълон қилиш.

2020 йилдан бошлаб
ҳар йили





2020 йилдан бошлаб
ҳар йили

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
вазирлик ва идоралар

11.

Давлат секторининг активлари ва пассивлари балансини шакллантириш.

1. Давлат сектори активлари ва пассивлари баланс ҳисоботини ХВЖ стандартларига мувофиқ тузиш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Давлат сектори активлари ва пассивлари баланс ҳисоботини ХВЖ стандартларига мувофиқ тузиш.

2020 йилдан бошлаб


2020 йилдан бошлаб
ҳар йили

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
вазирлик ва идоралар

12.

Давлатнинг шартли қарздорлиги (кредитлар бўйича давлат кафолатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш ва эълон қилиш.

Давлатнинг шартли қарздорлиги тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва эълон қилиш.

2020 йилдан бошлаб
ҳар йили

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), вазирлик ва идоралар

13.

Давлатнинг солиқ харажатлари тўғрисида (солиқ имтиёзлари тўғрисида)ги маълумотларни ошкор этиш ва эълон қилиш.

Тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва эълон қилиш.

2020 йилдан бошлаб
ҳар йили

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
ДСҚ (Б. Мусаев)

14.

Консолидациялашган бюджет ва бюджет ҳисоботини ДМС шаклида тайёрлаш ва тақдим қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йилдан бошлаб

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

III. «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрини янада такомиллаштириш

15.

«Фуқаролар учун бюджет» нашрининг тарқатиш каналларини кенгайтириш.

«Фуқаролар учун бюджет» нашрини каналлар ва оммавий ахборот воситаларининг турли шаклларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш.

2019 йил давомида

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

16.

Аҳолининг бюджет маълумотларига эҳтиёжини аниқлаш учун жамоатчилик билан маслаҳатлашувлар механизмларини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар имкониятларидан фойдаланиш.

Ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар ёрдамида аҳоли билан қайта мулоқот каналларини ўрнатиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

17.

«Фуқаролар учун бюджет»ни бюджет жараёнининг ҳар бир босқичи учун нашр қилиш.

«Фуқаролар учун бюджет» нашрининг даврийлигини қайта кўриб чиқиш.

Доимий

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

IV. Жамоатчиликнинг бюджет жараёнидаги иштирокини кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг
Бюджет очиқлиги индексида иштирокини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

18.

Давлат бюджетининг прогноз параметрлари билан мустақил институтлар прогнозларини қиёсий таҳлил қилиш.

Расмий макроиқтисодий ва фискал прогнозлар билан таққослаш мақсадида мустақил институтлар томонидан муқобил равишда Давлат бюджетининг келгуси йилдаги даромадлари прогноз параметрларини тайёрлаш амалиётини жорий қилиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров),
Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

19.

Жамоатчиликни бюджет жараёнида фаол иштирок этишга жалб қилиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш.

Бюджет жараёнида жамоатчилик иштирокининг очиқ механизмларини кенг қўллаш бўйича таклифлар киритиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

20.

Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистоннинг Бюджет очиқлиги индексида қатнашишини таъминлаш учун тадбирларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет очиқлиги индексида юқори рейтингга эришиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молиявий институтларнинг экспертлари ва техник кўмагини жалб қилиш. Бюджетнинг очиқлик даражасини текширувдан ўтказиш учун масъул вазирликлар, идоралар ҳамда мустақил институтлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини тузиш.

2019 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), вазирлик ва идоралар

Т/р

Ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар

ТИФ ТН коди*

Миқдор

Нархи**

(минг. АҚШ долларида)

Давлат бюджети маблағлари

Умумий харажатлар

2 218,2

1.

Нархлар, уй хўжаликлари, индивидуал тадбиркорлик ва туризм текширувларини ўтказиш учун махсус қурилмалар (планшетлар) харажати, шундан:

178,5

планшетлар (290 АҚШ долларидан)

847130

450

130,5

сервер (лойиҳанинг техник топшириғига мувофиқ конфигурация)

847150

1

24

дастурий таъминот (планшет учун мобил илова (6 минг АҚШ доллари) ва веб-платформа (18 минг АҚШ доллари)

24

2.

Давлат статистика қўмитаси тизимида фойдаланиладиган ахборот-коммуникация технологияларини тўлиқ янгилаш харажатлари, шундан:

1 368,6

компьютерлар

847141, 847149

1754

1 200

принтерлар

844331

346

120

IP телефон тармоғини такомиллаштириш (270 та телефонлар учун)

48,6

3.

Хавфсизликни таъминлаш ва корпоратив алоқанинг узлуксизлиги ҳамда уларнинг ишга туширилиши учун махсус дастурий-техник қурилмаларни (IDS/IPS и DLP) сотиб олиш учун харажатлар, шундан:

301,1

корпоратив алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш учун DLP лицензия

(2744 та компьютерга, ҳар бир компьютерга — 66 АҚШ долларидан)

181,1

корпоратив алоқанинг сифати ва узлуксизлигини ошириш учун VPN алоқа каналларини кенгайтириш
(200 та шаҳар ва туманларда оптик толали кабели бўлган VPN каналини ишга тушириш)

120

4.

Масофадан туриб ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, шундан:

80

200

мониторлар

852852,

64

168,8

камералар, колонкалар ва микрофонлар (комплектлар)

852580,

851822,

851810

16

30,7

дастурий маҳсулот

0,5

5.

Статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига Oracle, MS SQL Server маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш харажатлари, шундан:

120

MS SQL сервер дастури лицензияси (4 та лицензия)

60

дастур инспекторлари учун дастурий маҳсулот

60

6.

Статистик маълумотлар ягона электрон базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш харажатлари, шундан:

50

веб-платформа ишлаб чиқиш харажатлари

50


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази