Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Билет операцияларининг ягона электрон тизими тўғрисида НИЗОМ

1 боб. Умумий қоидалар

2-боб. Абонентлар, фойдаланувчилар ва ваколатли органнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

3-боб. Абонентларнинг БОЯЭТга уланиши

4-боб. Сервис йиғими

5-боб. Фойдаланувчиларни текшириш даражалари

6-боб. АСТдан фойдаланган ҳолда эмитентлар томонидан билет сотувини юритиш

7-боб. Билетларни агентлар томонидан сотиш

8-боб. Ташкилотчилар томонидан тадбирлар ўтказиш

9-боб. Фойдаланувчилар маълумотларидан фойдаланиш шартлари

10-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Аризачиларни билет операциялари ягона электрон тизимига уланиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1 боб. Умумий қоидалар

2 боб. Билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлаш

3-боб. Билетлар (абонементлар) бланкаларининг буюртмачи томонидан қабул қилиниши

4-боб. Билетларни (абонементларни) сотишга тайёрлаш ва уларни сотиш тартиби

5-боб. Билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш тартиби

6-боб. Сотилмаган билетларни (абонементларни) йўқ қилиш

7-боб. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкаларининг бухгалтерия ҳисоби. Ҳисоботлар ва инвентаризация

8-боб. Назоратни амалга ошириш

9-боб. Билетларни қайтариб бериш

1-ИЛОВА
БХ-1 шакли

1-ИЛОВА
Тадбирларга бориш учун билетлар бланкаларининг НАМУНАЛАРИ

2-ИЛОВА
БХ-2 шакли

2-ИЛОВА
Бир нечта тадбирга бориш учун абонемент бланкасининг НАМУНАСИ

3-ИЛОВА
Маданият ва санъат ташкилотларида билетларни сотиш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2018 — 2020 йилларда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «Йўл харитаси» тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Мазкур Низомнинг 3-бобига биноан белгиланган тартибда БОЯЭТга улангандан сўнг, эмитентлар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
7. БОЯЭТга уланиш учун буюртмачилар ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича уланиш учун буюртма юборадилар, БОЯЭТга мазкур Низомнинг 5-банди «в» кичик бандига биноан мажбурий тартибда уланадиган маданият ва санъат ташкилотларидан ташқари.
8. Буюртма олинган санадан бошлаб 10 иш куни ичида ваколатли орган уни мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади. Буюртма белгиланган талабларга мос келмаган тақдирда, ваколатли орган буюртмачига номувофиқликларни бартараф этиш ва такрорий буюртма киритиш бўйича тавсиялар беради. Зарурат бўлганда, буюртмани кўриб чиқиш босқичида ваколатли орган буюртмачининг юридик манзили бўйича жойига бориб, унинг АСТ техник экспертизасини амалга оширишга ҳақлидир. Шунингдек, Ваколатли орган томонидан буюртмани кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинганда АСТ техник экспертизаси натижаларидан фойдаланишга ҳақлидир.
АСТдан фойдаланадиган бюджет муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва бюджет ташкилотларида бухгалтерлик ҳисоби масалаларини тартибга солиб турадиган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига биноан билетлар сотувидан олинган даромадларнинг ҳисобини амалга оширади.

Билет операциялари ягона электрон тизимига уланиш учун
БУЮРТМА

Фирма бланкасида

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди

Ушбу билан Сиздан ________________________________________________________________________________
(буюртмачининг номи)

Билет операциялари ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) уланишини амалга оширишингизни сўраймиз учун.
БОЯЭТна мос келадиган АСТ мавжудлигига кафолат берамиз. Қуйида ташкилотимиз техник-рухсатнома параметрлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқдамиз:

Фаолият тури (музей, концерт, оммавий спорт ва ҳ.к.)

Юридик шахснинг қўшилиш шакли

Томошага келганларнинг максимал рухсат этилган сони)

Уланишдан аввалги йилда қатнашувчиларнинг сони

Томоша зали ёки тадбир ўтказиладиган бошқа жойдаги кириш ва чиқиш жойларининг сони

Фойдаланиладиган АСТ техник параметрлари

ДТ рухсат бериш қобилияти:
ИНК тури:
Серверлар сони:
Фойдаланилаётган бухгалтерлик ДТ тури:
Фойдаланилаётган ўтказгичнинг тури:

Фойдаланилаётган электр тармоғининг параметрлари

АСТнинг ишлашини таъминлаш учун муқобил тўйинтириш манбаининг мавжуд эканлиги


_________________________________________________________________________________
Буюртмачи ваколатли шахсининг фамилияси, исми ва лавозими

5. Маданият ва санъат муассасаларининг билет (абонемент)лар бланкалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга биноан БХ-1 ва БХ-2 шакллари (кейинги ўринларда тегишли равишда БХ-1 ва БХ-2 шакли деб аталади) бўйича босиб чиқарилади.
Даъволар далолатномаси буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан тузилган, таркибида ушбу Низомнинг 13-бандига биноан билетлар бланкаларини олиш топширилган шахслардан тузилган, камида уч кишидан иборат бўлган комиссия томонидан тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси босмахонага берилади, иккинчиси эса буюртмачида сақланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган билетларни (абонементларни) қайтариш, фойдаланилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб бериш учун уч нусхада юкхати расмийлаштирилади: уларнинг бир нусхаси қайтариб берилмаган билетлар (абонементлар) билан бирга билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахсга берилади, иккинчиси эса — маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига берилади, учинчиси эса — сотилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб берган шахсда қолади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази