Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 20 февралдаги ҳукмига кўра, Б. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» банди билан Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил ички ишлар идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига:
Т. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3 қисми «б, в» бандлари билан Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2014 йил 30 октябрдаги ажрими билан суд ҳукмининг Б. ва Т.га оид қисми ўзгартирилиб, Б.нинг айбловидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» банди чиқарилиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Т.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «г» бандига қайта квалификация қилиниб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Олий суд Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисидаги»ги 2-сонли қарори 10-бандида, айблов ҳукмининг тавсиф қисми мазмуни тартибга солинган Жиноят процессуал кодексининг 467-моддаси талабига кўра, агар жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, ҳукмда жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши, 11-бандида жиноятни Жиноят кодексининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланиши, бунда айбдорнинг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши;
Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандида, жиноятни содир этишда аввалдан, яъни жиноят бошлангунча келишиб олган икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахс иштирок этган бўлса, пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилган деб ҳисобланиши, жиноят мансабдор шахслардан лоақал бири пора олган пайтдан эътиборан тугалланган деб ҳисобланиши, бунда пора олувчи шахснинг пора олишда бир неча нафар мансабдор шахслар иштирок этаётганлигини тан олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Жиноят кодексининг 210-моддаси 2 қисми «г» бандида, бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Кассация инстанцияси суди эса, судланганлар Б. ва Т.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» банди билан нотўғри квалификация қилинганлиги ҳақида асосли хулосага келган бир вазиятда, қайд этилган ҳолатларга эътибор бермасдан иш бўйича биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмаган ва Т.нинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 210 моддаси 2-қисми «г» бандига қайта квалификация қилиб, бундай хулосага келиш сабабларини ўз ажримида асослантирмаган.
Назорат инстанцияси суди иш бўйича чиқарилган суд қарорларининг Б. ва Т.га оид қисмини ўзгартириб, Б.нинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» бандидан шу модданинг 1-қисмига, Т.нинг ҳаракатларини 210-моддаси 2 қисми «г» бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилиб, содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини ҳамда жиноятларнинг тамомланган вақтини инобатга олиб, уларни Олий Мажлис Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорига асосан жазодан озод қилди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази