27.04.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2656-1
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қарори, 27.04.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2656-1
Kuchga kirish sanasi
01.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.11.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 26 январдаги 3-мҳ ва 22-сон «Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2656, 2015 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 84-модда) муқаддимасидаги «1995 йил 21 ноябрдаги 440-сонли «Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 1998 йил 13 майдаги 203-сонли «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорларига» деган сўзлар «2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.