27.12.2016 йилдаги 28-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори, 27.12.2016 йилдаги 28-сон
Kuchga kirish sanasi
27.12.2016
2. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (ЖК 73, 89-моддалари) ва жазони енгилроқ жазо тури билан алмаштиришга оид (ЖК 74, 90-моддалари) масалани судлар ҳар бир маҳкумга алоҳида ёндашувни таъминлаган ҳолда ҳал этишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖК 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахслар бошқа жиноят содир этганлиги аниқланиб, кейинги ҳукм бўйича жазолар ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ёки 60-моддаси тартибида қўшилганда, ЖК 73-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши ёки жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
4. Шахс томонидан жазонинг ўталмай қолган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этилганлиги муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишнинг бекор қилиниши (ЖК 73-моддаси бешинчи қисми) ўз-ўзидан унга нисбатан кейинчалик жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилишини рад этиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолларда суд нафақат маҳкумга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишнинг бекор қилиниши фактидан келиб чиқиши, балки унинг шахси, хулқ-атворини, меҳнатга муносабати ва ҳ.к.ларга оид барча маълумотлар мажмуини инобатга олиши лозим.
5. ЖК 74-моддасига мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо тури билан алмаштириши мумкин. Бунинг учун маҳкум томонидан жазонинг қонунда белгиланган қисми ҳақиқатда ўталганлиги, мазкур жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларининг бажарилганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти ЖК 74-моддасига мувофиқ жазоси енгилроқ жазо тури билан алмаштирилган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, маҳкум томонидан енгилроқ жазонинг ЖК 73-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган қоидаларга биноан, мазкур жазо ижроси бошланган кундан ҳисобланадиган муайян муддати амалда ўталганидан сўнг у жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин.
8. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид масалани ҳал этишда суд жазонинг ўталмаган қисмини ЖК 72-моддаси тартибида шартлига алмаштиришга ҳақли эмас. Бунда суд, фақат, илтимосномани қаноатлантириши ёки рад этиши мумкин.
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 536-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид масала, жиноят иши қайси судловга тегишлилигидан қатъий назар, маҳкум жазони ўтаётган жазони ўташ муассасаси ёки жазони ижро этувчи орган (бундан буён матнда-жазони ижро этувчи орган) жойлашган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди, ҳарбий суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал этилади.
11. Жазони ижро этувчи органнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид тақдимномасини ўз иш юритувига қабул қилиш масаласини ҳал этишда, судья у ЖИК 164-моддаси иккинчи қисми талабларига жавоб бериш-бермаслигини ва тақдим этилган материалларда маҳкумнинг хулқ-атворини, унинг бутун жазони ўташ даврида меҳнатга ва ўқишга нисбатан бўлган муносабатини тавсифловчи маълумотлар, маҳкумнинг жазо ўташи учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари, жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ ёки қисман қопланганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар мавжуд-мавжуд эмаслигини текшириши лозим.
13. Судья маҳкум, унинг қонуний вакили, адвокат жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисида ЖК 73, 74, 89 ва 90-моддаларида кўрсатилган муддатлар қисми ҳақиқатда ўталмасдан туриб илтимоснома билан мурожаат этганлигини аниқлаганда, илтимосномани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни ариза эгасига қайтаради. Мазкур шахслар жазо муддатининг қонунда белгиланган қисми маҳкум томонидан ўталгандан сўнг қайта илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
14. Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш рад этилган маҳкумга нисбатан тегишли илтимоснома такроран судга ЖИК 164-моддаси бешинчи қисмида белгиланган олти ойлик муддатдан илгари келиб тушса, судья илтимосномани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради ва уни ариза эгасига қайтаради. Бунда қонунда белгиланган олти ойлик муддат суд томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ЖК 75-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, шахс ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий ҳолати бузилганда, шунингдек, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. ЖК 75-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра, шахсни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш масаласини ҳал этишда маҳкумда тайинланган жазони ўташга тўсқинлик қиладиган касалликнинг аниқланиши ҳал этувчи аҳамиятга эга.
Жазони ижро этувчи органнинг тегишли тақдимномасини кўришда, суд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 9 сентябрда 1854-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12/9-сонли қарори билан тасдиқланган «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати» асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус тиббий комиссиясининг хулосасига баҳо беради.
25. Жазони ижро этувчи органнинг маҳкумни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини ўз иш юритувига қабул қилишга оид масалани ҳал этишда, судья у ЖИК 165-моддаси иккинчи қисми талабларига жавоб бериш-бермаслигини ва тақдим этилган материалларда маҳкумнинг жазо ўташи учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари, маҳкумнинг касаллигини тавсифловчи батафсил маълумотлар, шу жумладан, тиббий комиссия хулосаси мавжуд-мавжуд эмаслигини текшириши лозим.
Судья маҳкумни оғир касалликка чалинганлиги муносабати билан жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани қабул қилишни ЖИК 165-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар (тиббий комиссия хулосаси, маҳкумнинг шахсий иши) йўқлиги сабабли рад этишга ҳақли эмас. Бундай ҳолларда суд жазони ижро этувчи органга тегишли материалларни судга дарҳол тақдим этиш тўғрисида сўровнома юбориши лозим.
27. ЖК 75-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ даврида меҳнат қобилиятини йўқотган ёки пенсия ёшига етган шахслар, шунингдек, бундай жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш учун таътил берилган аёллар жазодан озод этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жазони ижро этувчи орган раҳбари, шунингдек, унинг вакили суднинг ЖПК 534 ёки 536-моддасига мувофиқ чиқарилган ажрими устидан апелляция, кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эмас, чунки қонунга (ЖПК 551, 56-боблари) кўра, суд қарори устидан шикоят (протест) бериш ҳуқуқи маҳкумга, унинг қонуний вакилига, адвокатга, прокурорга, шунингдек, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига (вакилига) тегишли.
Олдинги таҳрирга қаранг.