28.01.2016 йилдаги -сон
ХПК 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатиш тарафлар юқоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан қатъи назар, амалга оширилади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 203-сонли қарорнинг 19-бандига асосан, ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ХПК 6-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатилган бўлса, тарафлар юқоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан қатъи назар, у мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Бироқ, ХПКда хўжалик суди томонидан берилган суд буйруғи устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиниши назарда тутилмаган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 254-сон қарорининг 17-бандига кўра, суд буйруғи апелляция, кассация инстанцияларида, назорат тартибида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди. Шу боис, суд буйруғи устидан берилган апелляция ёки кассация шикояти, янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар шикоят ёки ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, у бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Чунки, Солиқ кодекси 330-моддасининг 25-бандига асосан юридик ва жисмоний шахслар суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судларига қилган шикоятлари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
ФКнинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Адлия вазирлигида 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатга олинган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 9-бандларига кўра, бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ва уларнинг харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга оширилади. Харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан уларга тегишли молия йили учун етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида тузилади.
ФКнинг 116-моддасига биноан қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
агар давлат солиқ хизмати органи томонидан Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмига асосан молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган бўлса, муддат тугамасдан давлат солиқ хизмати органи судга молиявий жарима қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда, ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилади, ушбу ҳолат ариза иш юритувга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилишига;
юридик шахс ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллардагина суднинг қарорига мувофиқ тугатилиши мумкинлигига;
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилишига алоҳида эътибор қаратишлари керак.