Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Давлат органлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар кўрилганда ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 65-бандида тугатиш ишлари якунланганидан сўнг тугатувчи томонидан Марказий банкка тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни рўйхати келтирилган. Ушбу Низомнинг 66-бандига кўра Марказий банки тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қайта ташкил этилган ёки тугатилган кредит уюшмалари бўйича Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш ёки киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Иш кўрилиши жараёнида «Leader Mortgage Investment» кредит уюшмасининг тугатувчиси томонидан Марказий банкка Низомнинг 65-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилганлиги ва Марказий банк ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиб, тугатилган кредит уюшмасини Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганлиги аниқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом 2 ва 74-бандларининг мазмунига кўра кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши ва давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш йўли билан ёки рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланади.
Ушбу Қонун 88-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (харакатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 2014 йил 13 октябрда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унда Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан яширилган 129 122 600 (128 957 300+165 300) сўм тушумнинг 20 фоизи, яъни 25 824 520 сўм ва Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан нақд пул маблағлари НКМга кирим қилинмаганлиги учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари, яъни 3 229 050 сўм, жами 29 053 570 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга жаримани ихтиёрий тўлаш таклиф қилинган.
МЧЖ ДСИнинг қароридан норози бўлиб хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ДСИ қарорининг Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан яширилган 128 957 300 сўм тушумнинг 20 фоизи, яъни 25 791 460 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисми (ҳозирги вақтда тўртинчи қисми)га кўра ушбу моддани қўллаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
Шу боис, биринчи инстанция судининг 2015 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, ДСИ қарорининг Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан яширилган 128 957 300 сўм тушумнинг 20 фоизи, яъни 25 791 460 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисоблаш қисми асосли равишда ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан МЧЖга ажратилган ер майдонининг ўзлаштирилганлиги даражаси ўрганилганда, ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари олиб борилмаганлиги аниқланган. Шу боис, юқоридаги бошқармалар 2011 йил 28 июлда шаҳар ҳокими номига хат билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан ер участкасига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишни ва ер участкасини давлат ер захира фондига ўтказишни сўраган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 29 июлдаги 481-сонли қарори билан шаҳар ҳокимининг 2003 йил 11 августдаги 476-сонли ва 2008 йил 2 майдаги 267-сонли қарорлари бекор қилинган.
Низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига биноан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан икки йил (амалдаги таҳрирда уч йил) мобайнида фойдаланилмаганида ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ер кодекси 36-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига мувофиқ ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тегишлича туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ер кодексининг 30-моддаси ва ФК 173-моддасининг иккинчи қисмига кўра ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
ФК 173-моддасининг учинчи қисмига биноан ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
7. Нотариус «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилмаган асосларга кўра битимларни нотариал тасдиқлашни рад этиши мумкин эмас. Акс ҳодда, суд томонидан нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Даъвогар Нотариал идорага 6-сонли кўп қаватли уйда жойлашган 48 та квартирани фуқароларга сотиш бўйича олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаб беришни сўраб мурожаат қилган. Бироқ, нотариус 2015 йил 21 майдаги 1332-сонли қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад қилган. Нотариуснинг қарорида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад қилишда суднинг 11-0927/16253-сонли ажримида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, 2/2-даҳа, 6-уйда жойлашган жами 48 та хонадондан иборат кўп қаватли турар жой биносини аризачи балансига бериш мажбурияти юклатилган бўлсада, кўп қаватли турар жой биноси банк филиалига мулк ҳуқуқи, яъни тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказилганлигига аниқлик киритилмаганлиги ва кўп қаватли турар жой биносида жойлашган квартиралар ҳар бирининг рақами, умумий ва фойдаланиш майдони кўрсатилмаганлиги важ қилиб келтирилган.
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддаси ва «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 51-бандига кўра, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимлар мулк жойлашган ҳудуддаги нотариал идорада тасдиқланиши белгиланган.
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг биринчи қисмига кўра, нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:
Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиб, юқоридаги Қонун 38-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳолатлари мавжуд бўлмасада, нотариус А.Баймаков томонидан бундай ҳаракатларни амалга оширишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
нотариус «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилмаган асосларга кўра битимларни нотариал тасдиқлашни рад этиши мумкин эмас. Акс ҳолда, суд томонидан нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлигига;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази