LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 84-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1936 йил 24 июнда Женевада қабул қилинган Ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар тўғрисидаги 52-Конвенцияга қўшилиши ҳақида»ги Қарорига асосан қўшилган.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1936 йилнинг 4 июнида ўзининг Йигирманчи Сессиясига тўпланиб, ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг иккинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз ўттиз олтинчи йил июнь ойининг йигирма тўртинчи кунида қуйидаги «Ҳақ тўланадиган таътил тўғрисидаги 1936 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
1. Ушбу Конвенция куйидаги корхоналардан ёки муассасалардан бирида, улар давлатга карашли ёки хусусий бўлишидан қатъий назар, ёлланган барча шахсларга нисбатан қўлланилади:
а) буюмлар ишлаб чиқариладиган, ўзгартириладиган, тозаланадиган, таъмирланадиган, безаладиган, сайқал бериладиган, сотишга тайёрланадиган, бузиладиган ёки йўқ қилинадиган корхоналарда ёки материаллар қайта ишланадиган корхоналарда, шу жумладан, кемасозлик билан шуғулланадиган корхоналарда, электр қуввати ёки ҳар қандай двигатель қуввати ишлаб чиқарадиган, трансформация қилинадиган ёки узатиладиган корхоналарда;
b) тўла ёки асосан қуйидагиларни — қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш, қайта қуриш ёки бузиш билан шуғулланадиган корхоналарда:
ҳамда бошқа шу каби ишлар ёки юқорида қайд этилган ишларнинг асосини тайёрлаш ёки пойдеворини ўрнатиш билан шуғулланадиган корхоналарни;
с) йўллар, темир йўллар, ички сув йўллари ёки ҳаво йўлларида йўловчиларни ёки юкларни ташиш, шу жумладан, юкларни порт, причал, пристань, юк омборларида ёки аэропортларда ташиш билан шуғулланадиган корхоналарда;
h) касал, ногирон, қаровсизларни ёки руҳий касалларни даволайдиган ва уларга ғамхўрлик қиладиган муассасаларда;
i) меҳмонхоналар, ресторанлар, пансионлар, клублар, қаҳвахоналар ва бошқа шуларга ўхшаш дам олиш ва овқатланиш муассасаларида;
k) юқорида айтилган категориялар билан бутунлай қамраб олинмаган аралаш тижорат ва ишлаб чиқиш корхоналарида.
2. Ҳар бир мамлакатнинг ваколатли ҳокимият органи, меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг асосий тегишли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашгандан сўнг, бир томондан юқоридаги бандда қайд этилган корхоналар ва муассасалар, иккинчи томондан мазкур Конвенция уларга нисбатан қўлланилмайдиган корхоналар ва муассасалар ўртасидаги чегараларни белгилайди.
3. Ҳар бир мамлакатнинг ваколатли ҳокимият органи қуйидаги шахсларни мазкур Конвенция қўлланилиши доирасидан четлатиши мумкин:
а) фақатгина иш берувчининг оила аъзолари ёлланадиган корхоналарда ёки муассасаларда ёлланган шахсларни;
b) давлат муассасаларида хизмат қилувчи, хизмат шароити асосида камида ушбу Конвенция кўзда тутган муддатга тенг бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил олувчи шахсларни.
1. Ҳар бир шахс, агар ушбу Конвенция унга нисбатан қўлланилса, бир йил давомида узлуксиз меҳнат қилганидан сўнг, камида олти иш кунига тенг муддатли ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Ун олти ёшдан кичик бўлган шахслар, шу жумладан, ўқувчилар, бир йил давомида меҳнат қилганларидан сўнг камида ўн икки иш кунига тенг муддатли ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.
4. Миллий қонун ҳужжатлари алоҳида вазиятларда ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилнинг ушбу моддада кўзда тутилган энг кам муддатдан ортиқ бўлган ҳар қандай қисмини бўлакларга бўлишга рухсат бериши мумкин.
5. Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил муддати, миллий қонун ҳужжатларда кўзда тутилган шартлардан келиб чиққан холда, хизмат давомийлигига қараб кўпайтирилади.
Ушбу Конвенциянинг 2-моддаси асосида таътилга чиқадиган хар бир шахс бутун таътил давомида куйидаги ҳақларни олади:
а) миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган усуллар орқали ҳисобланган ўзининг одатдаги ҳақини ва бунга қўшимча равишда, ўзининг одатдаги ҳақига тенг қийматли нақд пулни, агар мавжуд бўлса; ёки
Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини истисно этадиган ёки бундай таътил бериш ҳуқуқини бермайдиган хар қандай битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Миллий қонун ҳужжатлари қуйидаги қоидани кўзда тутиши мумкин: ҳар йилги таътили пайтида ҳақ тўланадиган ишда банд бўлган шахслар, ушбу таътил даври бўйича ҳақ олишдан маҳрум бўлишлари мумкин.
Иш берувчиларга боғлиқ сабабга кўра тегишли таътилдан фойдалангунга кадар ишдан бўшатилган шахсларга, мазкур Конвенцияга мувофиқ, таътилнинг ҳар бир куни учун 3-моддада кўзда тутилган ҳақ тўланиши лозим.
Ушбу Конвенция қоидаларини ҳаётга самарали татбиқ этишни енгиллаштириш учун, ваколатли ҳокимият органи томонидан маъқуллаган шаклда, ҳар бир иш берувчидан қуйидагиларни акс эттирувчи ёзувларни қайд этиб бориш талаб қилинади:
а) у томонидан ёлланган ҳар бир шахснинг ишга қабул қилинган санасини ҳамда шунга ўхшаш ҳар бир шахс эга бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътилнинг муддатини;
Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция қоидалари қўлланилишини таъминлаш учун чоралар тизимини таъсис этади.
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган шароитдан қулайроқ шароитни таъминлайдиган қонунлар, суд қарорлари, анъаналар ёки меҳнаткашлар ва иш берувчилар ўртасидаги битим қоидаларига салбий таъсир қилмайди.
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари рўйхатга олиниши билан, Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради. Бош директор, шунингдек, кейинчалик Ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан юбориладиган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг хар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 13-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.