LexUZ шарҳи
Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида эълон қилинган принципларга мувофиқ, инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос бўлган қадр-қиммат ҳамда тенг ва бузилмас ҳуқуқларини тан олиш принциплари озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг негизи эканлигини эътиборга олиб, ушбу ҳуқукдар инсон шахсига хос қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб, Инсон ҳуқукдари умумжаҳон декларациясига мувофиқ қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли бўлган озод инсон шахсининг идеали ҳар бир киши ўз фуқаролик ва сиёсий ҳуқукдаридан, шунингдек ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқукдаридан фойдаланиши мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқишини эътироф этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига кўра давлатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига умум риоя этиши ҳамда ҳурмат қилишини рағбатлантириши шарт эканлигини эътиборга олиб, ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб жамоага нисбатан мажбурияти бўлгани ҳолда мазкур Пактда тан олинаётган ҳуқуқларни рағбатлантириш ва уларга риоя этишга эришиши лозимлигини эътиборга олиб, қуйидаги моддалар борасида келишиб олдилар:
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш Инсон ҳуқукдари бўйича комиссияга кўриб чиқиш ва умумий тавсиялар бериш учун ёки тегишли ҳолларда инсон ҳуқуқларига алоқадор масалалар борасида маълумот учун 16-17-моддаларга биноан давлатлар тақдим этаётган маърузаларни ахборот учун бериши, шунингдек 18-моддага мувофиқ ихтисослашган муассасалар такдим этган инсон ҳуқуқларига алоқадор маърузалар бериши мумкин.
Мазкур Пактда иштирок этувчи манфаатдор давлатлар ва ихтисослаштирилган муассасалар Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга 19-моддага мувофиқ ҳар қандай умумий тавсиянома борасида ёки Инсон ҳуқукдари бўйича комиссиянинг ҳар қандай маърузасидаги ана шундай умумий тавсияномага таяниш хусусида ёки ўша жойда таянилаётган ҳар қандай ҳужжат борасида мулоҳаза тақдим этиши мумкин.
3. Ушбу Пакт мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳар қандай давлат қўшилиши учун очиқдир.
26-модданинг 5-бандига мувофиқ юбориладиган билдиришлардан қатъи назар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўша модданинг 1-бандида қайд этилган давлатларни қуйидагилар ҳақида хабардор этади:
a) 26-моддага биноан имзолашлар, ратификациялар ва қўшилишлар;
b) 27-моддага мувофиқ мазкур Пактнинг кучга кириш санаси ва 29-моддага мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш санаси.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби 26-моддада кўрсатилган барча давлатларга ушбу Пактнинг тасдиқланган нусхаларини юборади.