Конвенциянинг 22-моддаси чиқариб ташланади ва қуйидаги матн билан алмаштирилади:
Конвенциянинг I-моддасида белгилаб қўйилганидек, чиқиш ва тайинлаш пунктлари ушбу Протоколнинг тарафлари бўлган икки давлатнинг ҳудудида ёки ушбу Протоколнинг тарафи бўлган бир давлат ҳудудида, агар бошқа давлат ҳудудида тўхташ назарда тутилган бўлса, 1955 йилда Гаагада ўзгартирилган Варшава конвенцияси ва ушбу протокол, халқаро ташиш учун қўлланилади.
Ушбу протокол кучга киргунга қадар VII-модданинг қоидаларига мувофиқ ҳар қандай давлат томонидан имзоланиши учун очиқ бўлади.