Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 15, 17, 18, ва 20-моддаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 152-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари фаолиятига методик раҳбарликни, шунингдек уй-жой фонди ҳисоби юритилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги низом амалга киритилгунга қадар тузилган инвентарь ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланади.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уйлар ва хоналарнинг техник ва санитар аҳволини текшириш ҳамда уларнинг яшаш учун яроқсизлигини тан олиш тўғрисида, шунингдек, уларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта созлашни ёки бузишни амалга ошириш тўғрисида» 1985 йил 6 декабрдаги 605-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 12-сон, 58-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизимини белгилайди ва кўчмас мулк давлат кадастрининг таркибий элементи ҳисобланади.
2. Уй-жой фонди объектларининг жойлашган ўрни, сон ва сифат таркиби, техник ҳолати, ободонлаштириш даражаси ва уларнинг қиймати тўғрисида маълумот олиш ҳамда ушбу кўрсаткичларни ўзгартириш Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Инсоннинг яшаши учун яроқли бўлган турар жойлар, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқxоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фаxрийлар, ёлғиз кексалар интернат-уйлари, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган уйлар) давлат йўли билан ҳисобга олинади.
(3-банднинг биринчи хатбошидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш, уларни уй-жой фондидан чиқариш, Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга, Уйлар ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги бошқа қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими техник (тезкор) ва идоравий статистика ҳисобини ўз ичига олади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Техник инвентаризация ўтказиш ва уйлар ҳамда турар жойларга эгалик ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси учун ҳисобга олишнинг ягона тизими бўйича уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олиш давлат йўли билан ҳисобга олишнинг асосини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уйлар ва турар жойларни техник ҳисобга олиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида» 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй-жой фондини техник ҳисобга олишни юритиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиалларига юкланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари уй-жой фондини, унинг қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, техник ҳисобга олишни амалга оширадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
уйлар ва турар жойларни баҳолашга ва қайта баҳолашга, шу жумладан, солиқ олиш мақсадида баҳолашга ва қайта баҳолашга;
ахборот ва консультатив хизмат кўрсатиш ва уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга оширишга мажбурдирлар.
8. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилди уй ёки турар жой фойдаланиш учун қабул қилиб олинаётганда ёхуд турар жой уй-жой фондига киритилаётганда тузилади.
Кейинги техник ҳисобга олиш уйлар ва турар жойларни вақти-вақти билан режали хатлашлар ўтказиш йўли билан беш йилда камида бир марта, шунингдек режадан ташқари текширишлар жараёнида ҳисобга олиш кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланишига қараб амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Инвентаризация маълумотлари ва уй-жой фондини техник ҳисобга олишнинг бошқа маълумотлари, агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолларда қўлланиш учун мажбурийдир:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Уйлар ва турар жойларни режали техник инвентаризациялаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан улар мулкдорларининг маблағлари ҳисобига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Режадан ташқари текширишлар уйлар ва турар жойлар мулкдорларининг буюртманомаларига кўра, шартнома нархлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қурилиши тугалланган уй ва турар жойга кадастр иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади ва буюртмачи (қурувчи) томонидан қабул қилиш комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар таркибига киритилади.
Турар жой иморатларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмасдан уларнинг кадастр иши берилишига йўл қўйилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
12. Уй ва турар жойнинг инвентар йиғма жилдидан олинган маълумотлар айрим турларидан кўчирмалар ва нусхалар мустақил ҳужжатларни ташкил этади, уларни бериш тартиби жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Уйлар, турар жойларни ҳисобга олиш давлат кадастри ягона тизимининг бошқа кадастрлар билан технологик алоқаларини таъминловчи автоматик бошқариш тизими воситаларини қўллаган ҳолда уй-жой фонди реестрини юритиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Уй-жой фондининг ҳисобга олиш — техник, ҳужжатлар йиғма жилди, рўйхатдан ўтказиш дафтарлари, инвентар ҳужжатлар йиғма жилдида шаклланган рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларнинг нусхалари, бошқа инвентаризация ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат архивларида сақланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивлари Ўзбекистон Республикаси давлат архив фондига киради ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фойдаланишида бўлган республика мулки ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари архивларининг бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ва бошқа органлар мансабдор шахсларининг мазкур Низом талабларининг зарур даражада бажарилиши учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Мазкур Низом уйлар ва турар жойларни уй-жой фондига киритиш асослари ва шартларини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Уй-жой фонди — инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан, уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, ёлғиз қариялар, интернат-уйлар, шунингдек, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)дан иборат бўлган фонд.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
4. Қурилиш тугаллангандан кейин уйлар ва турар жойларни, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилиб олиш туман, шаҳар ҳокими томонидан тайинланадиган қабул қилиш комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни ва уларни уй-жой фондига киритишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ушбу талаблар улар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг боғдорчилик ширкатлари ва бошқа ширкатлар (кооперативлар) учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори ҳамда туман, шаҳар ҳокимининг кўрсатиб ўтилган иморатларни уйлар сифатида расмийлаштириш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда қондирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
уй-жойлардаги савдо, маиший ва носаноат тусидаги бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар;
уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида тикланган, уларда фуқароларнинг қанча вақт яшашидан қатъи назар, мавсумий ва вақтинча яшаш учун мўлжалланган иморатлар ва жойлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мулкдор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали турар жойга ёки квартирага мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда бино ва иншоотга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани беради, у турар жой ёки квартиранинг уй- жой фондига киритилганлигининг тасдиғи ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Турар жойларга ва квартираларга ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
1. Мазкур Низом уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш асосларини ва шартларини тартибга солади.
2. Уйлар ва турар жойлар мулкдорлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилотлар мунтазам равишда режали — огоҳлантирувчи ва режадан ташқари кўриклар ўтказиш йўли билан уйлар ва турар жойларнинг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширадилар.
3. Режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ёғишлари, сув тошқинлари ва стихияли тусдаги бошқа ҳодисалар, уйлар жойлашган ҳудуддаги уйларнинг алоҳида элементларини ва уларни бутунлай шикастлаши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, иссиқлик, сув, электр таъминоти тизимларидаги авариялардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.
4. Барча техник кўриклар натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади ва уйлар ёки турар жойлар мулкдори (уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича бошқарувчи ташкилот)да туриши керак бўлган уй ёки турар жойнинг техник ҳолатини ҳисобга олиш ҳужжатларида ёки инвентар ҳужжатлар йиғма жилдида акс эттирилади.
5. Уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга қарашлилигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан комиссия тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси (технология асбоб-ускуналари мавжуд объектлардаги уйлар ва турар жойлар бўйича) вакили;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили — ҳарбий шаҳарчалардаги уйлар ва турар жойлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларининг вакили;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
физик эскириши (уй ёки турар жойнинг кўрик ўтказилган пайтдаги техник ва у билан боғлиқ бўлган бошқа фойдаланиш кўрсаткичларининг ёмонлашганлик даражасини муфассал кўрсатган ҳолда);
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган сабаблар туфайли авария ҳолатига тушиши оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйни ёки турар жойни уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида ёзма хулоса беради.
8. Комиссия хулосасига мувофиқ туман, шаҳар ҳокими яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ушбу уйлар ёки турар жойларни бузиш тўғрисидаги тавсиянома билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилади.
9. Туман, шаҳар ҳокими тавсияномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд бузиш тўғрисида қарор чиқарилади. Бунда турар жойлари авария ҳолатида ёки табиий офатлардан жабрланган деб эътироф этилган фуқароларга давлат томонидан текин уй-жой бериш масаласи албатта ҳал қилинган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан бошқа мақсадларда турар жойлар ва квартираларни бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиб ташлаш учун қайта ускуналаш туфайли уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги муносабати билан турар жойлар ва квартираларнинг мақсади ва параметрларига ўзгартиришлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори асосида жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ёки юридик шахслар мулки бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда;
б) турар жой Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган ҳолларда ҳам уй-жой фондидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — 2012 й., 44-сон, 507-модда)
13. Уйлар ёки турар жойларга бўлган мулкчилик шаклларининг ўзгариши уйни, турар жойни уй-жой фондидан чиқариш учун асос ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 152-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 269-модда)