16.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2575
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қарори, 16.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2575
Kuchga kirish sanasi
21.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
10. Комиссия томонидан «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида тайёрлаш учун тавсия этилган чақирилувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.
15. «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган рўйхатга асосан чақирилувчиларни ўқув муассасасига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.